Главная » 2011 » Iyun » 25 » Бугун хўрозларга иш кўпаяди ёки «агар»лар...
22:42:26
Бугун хўрозларга иш кўпаяди ёки «агар»лар...

Бугун тонгда ҳар кунгидан ҳам кўпроқ хўрозлар қичқириғини эшитсак керак. Улар ҳам бизни ҳал қилувчи ўйинга уйғотиш учун бор овозлари билан қичқиришса керак.


Ўйлашимча, бугун футбол мухлислари хўрозларсиз ҳам барвақтдан, эрта саҳардан уйғониб, ВАТАНИМИЗ ЖАМОАСИга мухлислик қилишади, уларнинг ҳаққига дуолар ўқишади.

Ўсмирларимиз тўп сураётган «D» гуруҳи мусобақадаги энг чигал гуруҳ бўлиб турибди. 2 ўйин натижасига кўра барча жамоаларда бир хил очко ҳамда барчасида кейинги босқичга чиқишга тенг имконият мавжуд. Гапни қисқа қилиб, бугун қандай натижалар бизни қониқтиради ва биз Худо хоҳласа гуруҳдан чиқсак, кимлар билан тўқнаш келишимиз ҳақида икки оғиз гапириб ўтсам (менимча икки оғиздан кўпроқ бўлади-ёв).

ЎЗБЕКИСТОН

Исталган натижа кейинги босқичга олиб чиқиши мумкин, бироқ....

Ғалаба ва дуранг 100% кейинги босқични кафолатлайди, мағлубият бўлганда эса имкониятларимиз жуда-жуда-жуда кам!

Агар ғалаба қозонсак,(3-4 ўрин бўлмаймиз)
a) 1-ўринни оламиз, агар...
 – Янги Зеландия ва АҚШ дуранг ўйнашса;
– Янги Зеландия ёки АҚШ ютган тақдирда эса, қачонки биз камида 5 та тўп фарқи билан ютсак.

b) 2-ўринни оламиз, агар…
 – Нариги жуфтликда дуранг натижа қайд этилмаса ҳамда биз 5 та тўп фарқидан кўпроққа ютиб қўймасак.

Агар дуранг ўйнасак, (1, 4 ўрин бўлмаймиз)
a) 2-ўринни оламиз, агар нариги жуфтликда кимдир ғалаба қозонса.
b) 3-ўринни оламиз, агар нариги жуфтликда дуранг натижа бўлса.

Агар мағлубиятга учрасак, (1-2 ўрин бўлмаймиз)
a) 3-ўринни оламиз, агар биз гол уриб минимал ютқазсак(2-3, 3-4), нариги жуфтликда эса кимдир камида 5-0 ғалаба қозонса.
b) 4-ўринни оламиз, агар-магарсиз....

Сизда савол туғилиши мумкин, «Нега дуранг ўйнаб, 3-ўринни олсак, аниқ кейинги босқичга чиқамиз» деган. Сабаби кечаги «А» ва «Б» гуруҳдаги ўйин натижаларига кўра, КХДР ўз гуруҳида 2 очко билан 3-ўринни олди ва мусобақани тарк этишди. «Б» гуруҳида 3-ўринни олган Аргентина ҳисобида эса 3 очко мавжуд ва улардаги тўплар нисбати -4 ни (3/7) ташкил қилмоқда. Хуллас, ҳаммаси яхши бўлади!

Шу ўринда, сизга мусобақа регламентини ҳам илова қилиб келтирмоқчиман:

Регламентнинг 25-банди 5-қисми:
Жамоаларнинг гуруҳдаги ўринлари қуйидаги кўринишда аниқланади:
a) Барча ўйинлардаги очколар сонига кўра;
b) Барча ўйинлардаги тўплар нисбатига кўра;
c) Барча ўйинлардаги киритилган голлар сонига кўра.

Агар икки ёки ундан ортиқ жамоалар юқоридаги мезонлар бўйича бир хилда кўрсаткичга эга бўлса, унда жамоалар ўрни қуйидагича аниқланади:

d) Ўзаро ўйинлардаги очколар сонига кўра;
e) Ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбатига кўра;
f) Ўзаро ўйинларда киритилган голлар сонига кўра.
g) ФИФА Ташкилий қўмитаси томонидан ташланадиган қуръа натижасига кўра.

Энди иккинчи масала, яъни агар биз гуруҳдан чиқсак кимларга тўқнаш келишимиз ҳақида озгина гаплашсак.

Агар, 1-ўринни олсак,
унда регламент бўйича «B», «E», «F» гуруҳларида 3-ўринни олган жамоалар билан ўйнаймиз. Булар қуйидаги жамоалар бўлиши мумкин:
«B» гуруҳдан: Аргентина
«Е» гуруҳдан: Эквадор / Панама / Буркина Фасо

Аммо ҳар қандай вазиятда ҳам «F» гуруҳдаги жамоаларга тушмаймиз. Сабаби жамоалар навбатига кўра танланади. Масалан, агар «B» гуруҳдан Аргентина чиқа олмаса, унда «Е» гуруҳдаги жамоа бизга тушади. Агар «B» ва «E» гуруҳларидаги 3-ўрин соҳиблари ҳам чиқа олмаган тақдирдагина бизга «F» гуруҳи тушар эди, лекин «А» гуруҳи 3-ўрин соҳиби аллақачон мусобақани тарк этгани туфайли, бундай бўлмайди.

Агар, 2-ўринни олсак,

унда «E» гуруҳи ғолиби билан ўйнаймиз. Бу эса Германия деганидир!

Агар, 3-ўринни олсак,

унда регламент бўйича ёки Мексика ёки Японияга тушамиз. Бунда қайси жамоага тушишимиз «С» гуруҳидаги 3-ўрин соҳибига боғлиқ. Агарда Канада ёки Руанда жамоалари «С» гуруҳида 3-ўрин билан Аргентинадан яхшироқ натижа кўрсатган ҳолда кейинги босқичга чиқишса, унда биз мусобақа мезбонлари Мексика жамоасига қарши тўп сурамиз. Агар «С» гуруҳидаги 3-ўрин соҳиби кейинги босқичга чиқа олмаса, унда биз қитъадошларимиз Япония билан куч синашамиз.

«Вой, энди нима бўларкин-а?» деб саволарга жавоб топа олмаётган мухлисларга бир машҳур мултфильмдаги иборани эслаб ўтмоқчи эдим:

«Эртага тонг отсин, ҳаммасини кўрасиз!»



Манба: www.uff.uz  
Прикрепления: Rasm 1
Просмотров: 1830 | Добавил: IBRAT_KING | Теги: Бугун хўрозларга иш кўпаяди ёки «аг | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 IBRAT_KING  
0
Манимча бизга Аустралия дуч келади!ibrat@inbox.ru

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]