Главная » 2012 » Aprel » 13 » Одил Аҳмедов Намангандаги футбол мактабига сунъий майдон қуриб беради
17:12:25
Одил Аҳмедов Намангандаги футбол мактабига сунъий майдон қуриб беради
Яқинда "Чемпион" газетаси ходимлари Наманган футболи билан яқиндан танишиш мақсадида вилоятга сафар уюштирдилар. Сафар давомида Наманган шаҳридаги 15-сон футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатидан ҳам репортаж тайёрланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мактабдан бугунги кунда ўзбек футболи фахрига айланиб бораётган Одил Аҳмедов етишиб чиққан.

"Бизнинг мактабимиздан бир қатор таниқли футболчилар етишиб чиққанлар. Албатта уларнинг орасида Одил Аҳмедов бошқача ўринга эга.

Яқинда Одил мактабимизга ташриф буюрди ва болалар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди. Шогирдимиз футбол мактабининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўшишни ният қилган. Мактабимиз учун "Болалар спорт жамғармаси" томонидан бунёд этилган база яқинидан сунъий майсали майдон қуриб беришини айтиб ўтди.

Умид қиламиз, бундай майдонда тўп сурадиган ёшларимиз орасидан яна шундай иқтидор эгалари етишиб чиқадилар", дейди мактаб интернат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, "Чемпион" газетасининг янги сонида вилоятга уюштирилган сафар билан боғлиқ барча тафсилотлардан бохабар бўлишингиз мумкин. Наманган футболида содир бўлаётган ўзгаришлар, ўйингоҳ, "Навбаҳор" клуби ва вилоятдаги болалар футболи ҳақидаги маълумотлар газетанинг янги сонидан ўрин олган.

Шунингдек футбол мактабига сунъий майдон қуриб бериш учун қанча ҳаражат талаб қилиниши ҳам ушбу мақолада келтириб ўтилган.
Прикрепления: Rasm 1
Просмотров: 2377 | Добавил: IBRAT | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]