Главная » 2012 » Yanvar » 5 » «Пахткор» 2012 йилги машғулотлар бошлаб юборди
15:56:05
«Пахткор» 2012 йилги машғулотлар бошлаб юборди

"Пахтакор" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, кеча жамоа биринчи хориж йиғинини ўтказиш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб келган.

Шу куннинг ўзидаёқ биринчи машғулот ўтказилди. "Рексиос" меҳмонхонасига жойлашган пахтакорчилар шу меҳмонхонанинг 5 юлдузли майдонида машғулот олиб бордилар. Бош мураббий ҳам айнан Анталияда жамоамиз сафига келиб қўшилди. Соат 15:00да меҳмонхонага етиб борган жамоанинг мураббийлар штаби янги мураббийи билан йиғин доирасида қилинадиган ишлар бўйича келишиб олдилар.

"Мен бу ерда янгиман, шунинг учун сизларнинг кўмагингизга муҳтожман. Ўйлайманки, бир оила бўлиб ўз олдимизга қўйилган мақсадларимизга эришамиз" - дейди болқонлик мураббий мураббийлар штабига.

Тошкент вақти билан соат 19:00да биринчи машғулот бўлиб ўтди. Дастлабки машғулотдаёқ янги мураббий футболчиларни тўп билан ишлатди. Машғулотларда барча футболчилар иштирок этдилар. Илҳом Суюнов, Боян Миладинович ва Владимир Козак жароҳатлари туфайлигина биринчи хориж сафарига бора олмаганлар. Тунда Санибал Ораховиц ҳам шерлар сафига келиб қўшилди. У бугун бўлиб ўтадиган машғулотларда иштирок этади.

"Мен бугун илк маротаба футболчилар билан машғулот олиб бордим. Бошланишига ёмон эмас. Биринчи йиғинга кўплаб футболчиларимиз етиб кела олишмади. Баъзилари терма жамоа ихтиёрида бўлсалар, айримлари жароҳат олган эканлар. Шунинг учун ҳозирча бор имкониятдан фойдаланиб турамиз" - дейди жамоанинг бош мураббийи машғулот якунига етгач.

Манба: www.pakhtakor.uz
Прикрепления: Rasm 1
Просмотров: 1523 | Добавил: IBRAT | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]