Главная » 2011 » May » 11 » Фергюсон: «Барселона»ни мағлуб этсак кифоя
21:33:45
Фергюсон: «Барселона»ни мағлуб этсак кифоя

Англиянинг "Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Алекс Фергюсон The Telegraph нашрига интервью бериб ўтди. Айни вақтда манкунианликлар бош мураббийининг кайфияти чоғ. Унинг қўл остидаги жамоа Англия чемпионлиги учун бўлиб ўтган курашда "Челси”ни доғда қолдиришга ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилиб қўйишга муваффақ бўлди. 

Энди шотландиялик мураббийни фақатгина Чемпионлар лигаси финалида "Барселона”га қарши кечадиган учрашув қизиқтиради. Фергюсон қандай қилиб каталонияликларни мағлубиятга учратишни режалаштираётгани ҳақида гапирар экан, ўз жамоасига нисбатан ишлатиладиган ҳар қандай айбловни асоссиз деб топишини айтиб ўтди.

"Барселона” ва "Манчестер Юнайтед” клублари 28 май куни "Уэмбли”да тўқнаш келадилар. Бундан икки йил аввал ҳам бу жамоалар ўзаро тўқнаш келгандилар. Ўша учрашувда "Барселона” 2:0 ҳисобида ғолиб бўлганди. Гарчанд, бу йилги финал баҳсида ҳам каталонияликларнинг устун экани таъкидланаётган бўлса-да, Фергюсон ўз шогирдларига ишонишини такрорлашдан чарчамаяпти.

— Албатта "Барселона” жуда кучли жамоа ва унинг қай даражада салоҳиятли эканини барча яхши билади. Бироқ, энди уларга қарши "Манчестер Юнайтед” кураш олиб боради. Бизнинг клубимиз ҳақида исталганча гапириш мумкин. Бироқ, бундан биз ҳеч ҳам буюклигимизни йўқотиб қўймаймиз. Биз премьер лигада ажойиб ўйин кўрсатдик, ҳаммадан кўп гол урдик, Чемпионлар лигасида ҳам ажойиб ўйин кўрсатган ҳолда, финалга қадар етиб келишни уддалай олдик. Энди бўлса, фақатгина охирги қадамни ташлаш ва "Барселона”ни мағлубиятга учратиш қолди, холос. 

Нимага энди бу ишни уддалай олмас эканмиз? Мени "Манчестер Юнайтед” намойиш этаётган ўйин учун танқид қилмоқдалар ва "Барселона”ни мағлубиятга учратишга кучимиз етмаслигини таъкидламоқдалар. Мана шундай вақтларда ўзимдан сўрайман: "Кўнглим тўяптими?” Табиийки, бу саволга ҳам ўзим жавоб беришимга тўғри келади: "Мана шу футболчилар билан ютиб чиқиш мумкин бўлган барча совринни ўзимники қилиб улгурганман. Шундай экан, нима сабабдан кўнглим тўлмаслиги керак экан?”

Фергюсон рақиб ҳақида гапирар экан, каталонияликларнинг уч нафар футболчиси — Иньеста, Хави ва Мессиларга қарши курашиш йўлларини ишлаб чиқиши лозимлигини қайта-қайта айтиб ўтади.

— "Барселона” жамоаси фақатгина Мессидан иборат деб ўйламайман, бироқ аргентиналик футболчини қуролсизлантирадиган бўлсак — ишнинг ярмини бажарган бўламиз. Хосеп Гваридола қўл остидаги жамоа жуда ҳам кучли ва унга қарши жуда тартибли ўйнашга тўғри келади. Шу вақтга қадар биз билан бир неча бор бўлиб келгани сингари аҳмоқона гол ўтказиб юбормаслигимиз керак. "Барселона”нинг барча кучи учта футболчида жамланган — Месси, Хави ва Иньеста. Агарда уларни курашдан чиқара олсак, финал учрашувида ғалаба қозонишимиз аниқ.

Албатта бу футболчилар жуда ҳам кучли, бироқ биз ҳам анойилардан эмасмиз. Бизда ҳам исталган вақтда рақибга муаммо ярата оладиган футболчилар етарли.

Ғалаба қозониш учун нима қилишимиз керак? Имкон қадар тезроқ Англия чемпионлигини расмийлаштириб қўйишимиз керак. Ўн тўққизинчи совринимизни тезроқ байрам қилиб олсак, Чемпионлар лигаси финалиган тайёрланиш учун ҳам шунча кўп вақт қолади. Тўғри, ҳал қилувчи учрашувда "Челси”ни мағлубиятга учрата олдик. Бироқ, ҳали чемпион бўлиб улгурганимизча йўқ. Бир очко етмай турибди. "Челси” бош мураббийи Карло Анчелоттининг айтишича, биз мана шу бир очкони қўлга кирита олмай қолишимиз ҳам мумкин экан. 

Менинг бу гапларимдан италиялик ҳамкасбимга нисбатан ҳеч қандай кинояларни қидириб юрманг. У бизнинг чемпион бўлишимизга шубҳа қилиш ҳуқуқига эга. Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан, Италия чемпиони бўлган ва "Челси” билан ўтган йили Кубок ва чемпионатни қўлга кирита олган иносн бундай баёнотлар беришга ҳақли бўлади. Анчелотти — буюк мураббий. Унинг истеъфога чиқиши ҳақидаги маълумотларга ҳеч ҳам ишонмайман.

Манба: www.sportbox.ru  

Прикрепления: Rasm 1
Просмотров: 741 | Добавил: IBRAT_KING | Теги: Фергюсон: «Барселона»ни мағлуб этса | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 nani  
0
manchester yunayteddek buyuk futbol jamoasini qancha maxtasak ham oz. juda ham irodali. do'stlar manutdan kuchli jamoalar ko'pdir ammo manchestar yunayteddek emas bari. olg'a myu

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]