www.xorazm-bedana.ucoz.ru


Нравится

Яқинда "Чемпион" газетаси ходимлари Наманган футболи билан яқиндан танишиш мақсадида вилоятга сафар уюштирдилар. Сафар давомида Наманган шаҳридаги 15-сон футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатидан ҳам репортаж тайёрланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мактабдан бугунги кунда ўзбек футболи фахрига айланиб бораётган Одил Аҳмедов етишиб чиққан.

"Бизнинг мактабимиздан бир қатор таниқли футболчилар етишиб чиққанлар. Албатта уларнинг орасида Одил Аҳмедов бошқача ўринга эга.

Яқинда Одил мактабимизга ташриф буюрди ва болалар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди. Шогирдимиз футбол мактабининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўшишни ният қилган. Мактабимиз учун "Болалар спорт жамғармаси" томонидан бунёд этилган база яқинидан сунъий майсали майдон қуриб беришини айтиб ўтди.

Умид қиламиз, бундай майдонда тўп сурадиган ёшларимиз орасидан яна шундай иқтидор эгалари етишиб чиқадилар", дейди мактаб интернат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, "Че ... Davomini o`qish
Прикрепления: Картинка 1
Ko`rilgan: 2492 | Добавил: IBRAT | Kun: 13 Апреля 2012 | Kommentlar(0)


"Пахтакор" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, кеча жамоа биринчи хориж йиғинини ўтказиш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб келган.

Шу куннинг ўзидаёқ биринчи машғулот ўтказилди. "Рексиос" меҳмонхонасига жойлашган пахтакорчилар шу меҳмонхонанинг 5 юлдузли майдонида машғулот олиб бордилар. Бош мураббий ҳам айнан Анталияда жамоамиз сафига келиб қўшилди. Соат 15:00да меҳмонхонага етиб борган жамоанинг мураббийлар штаби янги мураббийи билан йиғин доирасида қилинадиган ишлар бўйича келишиб олдилар.

"Мен бу ерда янгиман, шунинг учун сизларнинг кўмагингизга муҳтожман. Ўйлайманки, бир оила бўлиб ўз олдимизга қўйилган мақсадларимизга эришамиз" - дейди болқонлик мураббий мураббийлар штабига.

Тошкент вақти билан соат 19:00да биринчи машғулот бўлиб ўтди. Дастлабки машғулотдаёқ янги мураббий футболчиларни тўп билан ишлатди. Машғулотларда барча футболчилар иштирок этдилар. Илҳом Суюнов, Боян ... Davomini o`qish
Прикрепления: Картинка 1
Ko`rilgan: 1634 | Добавил: IBRAT | Kun: 05 Января 2012 | Kommentlar(0)


1432 ҳижрий йил Зулқаъда ойида Вадим Абрам бошлиқ ўзбек лашкари Чосон (Шимолий Қурия) сари юриш уюштириб, ўн учинчи сананинг эрта тонгида  жанг бўлиб ўтадиган манзил яқинидаги музофотга эсон-омон етиб келишди.

Саркарда лашкарга бир оз ҳордиқ чиқариб олиш учун имкон берди. Бугун қуёш қоқ тиккага келиб, пурвиқор тоғлар ортига оғишни бошлаган бир пайтда, «Янг Гак До» аталмиш майдон сатҳида кўзи қисиқ қуриялик ёғийларга қарши аёвсиз жанг бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бугунги тўқнашувнинг қиймати жуда юқори. Уммон ортидаги Бразил деб аталмиш ўлкани фатҳ этиш йўлида бугун Чосонни истило қилиб, Ватанга музаффар ҳолда қайтмоқ лозим.

... Davomini o`qish

Прикрепления: Картинка 1
Ko`rilgan: 1797 | Добавил: IBRAT_KING | Kun: 11 Октября 2011 | Kommentlar(0)

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг бугунги куни Мексиканинг икки шаҳрида ўтди. Қуёшни иссиқ Торреонда кутиб олган Жаҳон чемпионати чорак финалчилари кунни Мексиканинг энг йирик шаҳарларидан бири ҳисобланган Монтеррейда якунлашди.

Торреондаги Crowne Plaza Holiday Inn меҳмонхонасида эрталабки нонуштани тановвул қилган футболчилар ўз буюмларини йиғиштириб, Монтеррей сафарига тайёргарлик кўрдилар. Кимдир тайёргарликни кеча кечқурун қилиб қўйган бўлса, яна кимдир Торреондан кетгиси келмади, шекилли, бугун эрталаб нарсаларини йиғиштирди. Камина ҳам ана шу иккинчи тоифадагиларга кираман. Монтеррей қанақа шаҳар экан деган ҳис-туйғу ичимда бўлса-да, мусофирликнинг 20 куни ўтган Торреондан ҳечам кетгим келмади.

Бу шаҳарни биз ҳали жуда кўп эслаймиз. Ажойиб хотиралар ва соғинч билан ёдга оламиз. Зеро, мана шу шаҳарда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионати баҳсларини муваффақиятли ўтказиб, дунёнинг энг кучли 8 та жамоаси саф ... Davomini o`qish

Прикрепления: Картинка 1
Ko`rilgan: 1948 | Добавил: IBRAT_KING | Kun: 01 Июля 2011 | Kommentlar(0)



Насиб этди. Бугун 29 июн куни эрталаб делегациянинг барча аъзолари бирин-кетин каминани ва Холмуродовни таваллуд айёми билан табриклашди. Crowne Plaza Holiday Inn Torreon меҳмонхонаси ходимлари ҳам чироқларни ўчириб, мен ва Холмуродовга атаб тайёрланган оппоққина тортни олиб киришди. Шамлар ўчгач, ҳамма қарсаклар билан бизни табриклади. Кун ана шундай яхши кайфият билан бошланди.

Аббосбек Махсталиев табриклаш маросими тугаганидан сўнг, менга "яхшилаб табрикламади, деб ўйлаб юрманг яна, сизга алоҳида табригим бор” деб айтди. Мен дарҳол у бугун гол урса уни бизга бағишлашига шаъма қилаётганини сездим. Унинг гол уришига ишондим. Нега дейсизми?

АҚШга қарши ўйиндан сўнг, Аббосбекнинг хонадоши Равшанбек Ҳайдаров жиддий жароҳат олганди. Бу иқтидорли ҳимоячининг оёқлари Ўзбекистон учун синди. Гипс солингач, Ҳайдаров турнирда бошқа ўйнай олмаслигини билиб, сиқилди, кўзига ёш келди. Буларнинг барини у билан битта хонада яшаб келган Аббосбек Махстали ... Davomini o`qish
Прикрепления: Картинка 1
Ko`rilgan: 1906 | Добавил: IBRAT_KING | Kun: 30 Июня 2011 | Kommentlar(0)

Ош! Футболчиларнинг Ўзбекистон билан боғлиқ соғинчи ҳам ана шу таом билан боғлиқ. Ошни ҳар куни қилишмайди. Ўзбекистоннинг фахри ҳисобланган ушбу таом ҳафтада бир ёки бирор-бир байрам туфайли тайёрланади. Палов агарда кўплашиб, дўстлар ёки ҳамскаблар билан, бундан ташқари қозон топилмайдиган мамлакатда тайёрланса, янада мазали. Баданингиз яйрайди.                      Чехия терма жамоасига қарши ўйиндаги ғалаба ва кейинги босқич йўлланмаси палов билан нишонланди. Ғалаба қўлга киритилган куннинг эртасига 6 кило ош дамланди. Торреондаги Ўзбекистон делегацияси таркибига келиб қўшилган Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси раиси Абдулла Ачилов ва жисмоний тайёргарликлар бўйича мураббий Муродбек Исмоиловлар Мексиканинг чўл зонаси ҳисобланган ўлкада ош дамлашди.                    ЧЕХИЯ БИЛАН ЎЙИН: БИРИНЧИ БЎЛИМ                                                                           Чехия терма жамоасига қарши ўйин олдидан бош мураббий Алексей Е ... Davomini o`qish

Прикрепления: Картинка 1
Ko`rilgan: 1788 | Добавил: IBRAT_KING | Kun: 29 Июня 2011 | Kommentlar(0)

Кичик ёшдаги терма жамоаларимиз муваффақият қозонганда, ёзадиган одатий гапларимиз бор. Масалан, нега шу ёшларимиз катта бўлишса кучсизланиб қолишади? Ёки миллий чемпионатимизнинг савияси паст, шунинг учун болаларимизни асрай олмаяпмиз. Хм.. Яна нимайди? Хуллас шунақа гаплар. Лекин мен бугун бу ҳақида ёзиш ниятида эмасман. Зерикдим. Эътиборимни бошқа бир вазият тортди. Йўқ, мадҳияни баралла айтишгани эмас. Нима бўпти? Ёдлаб олса бўлади. Йўқ, футболчиларимиз учун қандайдир бегона туюлган иродали ғалабанинг қаердан келгани ҳақида, бошқалар гапирсин.                                                                                         Ғарбнинг мафкураси қандай ғоя асосига қурилган, биласизми? Қаҳрамонлик! Голливуд фильмларини кўринг. Қаҳрамон қаршисида пайдо бўлган қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтади ва маррага етиб келади. Китобларини ўқинг. Камбағаллар кварталида туғилиб, туфли тозалаб, майда-чуйда ... Davomini o`qish

Прикрепления: Картинка 1
Ko`rilgan: 1717 | Добавил: IBRAT_KING | Kun: 28 Июня 2011 | Kommentlar(0)



Аслида, у ҳақида мақола ёзиш фикри менда бироз аввал туғилган эди. Сайтга (uff.uz) Рауль билан боғлиқ хабар қўйилгач, бир мухлис томонидан қолдирилган "коммент” эътиборимни тортди: "Агар Рауль бўлмаганда эди, эҳтимолки, мен футболга қизиқмаган бўлардим”! Ҳа, айнан шундай ёзилган! 

Болалик…  
Раулнинг отаси ҳам футбол ишқибози бўлган. У "Атлетико”га мухлислик қиларди. Шунинг учун ҳам ўғлини ана шу жамоага олиб келади. 1992-йилда молиявий муамммолар туфайли футбол мактаби ёпилса-да, Рауль кўчада қолиб кетмади. Кўп ўтмай у "Реал”нинг футбол мактабига қабул қилинди. У ўшанда ўн беш ёшда эди. 

Раулнинг "Қироллик клуб”идаги дебют учрашуви ўзини кўп куттирмади. Ўша йилнинг кузида аниқроғи, 19-сентябрда "Реал” ва "Алкала” клублари ёшлари ўртасида беллашув бўлиб ўтди. Учрашувда "Реал” тарбияланувчилари 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди, голларнинг бири эса Рауль ҳисобига ёзилди. У аста-секинлик билан Мадрид жамоасининг ажралмас бўлагига а ... Davomini o`qish
Прикрепления: Картинка 1
Ko`rilgan: 2671 | Добавил: IBRAT_KING | Kun: 27 Июня 2011 | Kommentlar(0)

Бугун тонгда ҳар кунгидан ҳам кўпроқ хўрозлар қичқириғини эшитсак керак. Улар ҳам бизни ҳал қилувчи ўйинга уйғотиш учун бор овозлари билан қичқиришса керак.


Ўйлашимча, бугун футбол мухлислари хўрозларсиз ҳам барвақтдан, эрта саҳардан уйғониб, ВАТАНИМИЗ ЖАМОАСИга мухлислик қилишади, уларнинг ҳаққига дуолар ўқишади.

Ўсмирларимиз тўп сураётган «D» гуруҳи мусобақадаги энг чигал гуруҳ бўлиб турибди. 2 ўйин натижасига кўра барча жамоаларда бир хил очко ҳамда барчасида кейинги босқичга чиқишга тенг имконият мавжуд. Гапни қисқа қилиб, бугун қандай натижалар бизни қониқтиради ва биз Худо хоҳласа гуруҳдан чиқсак, кимлар билан тўқнаш келишимиз ҳақида икки оғиз гапириб ўтсам (менимча икки оғиздан кўпроқ бўлади-ёв).

ЎЗБЕКИСТОН

Исталган натижа кейинги босқичга олиб чиқиши мумкин, бироқ....

Ғалаба ва дуранг 100% кейинги босқични кафолатлайди, мағлубият бўлганда эса имкониятларимиз жуда-жуда-жуда кам!

Агар ғалаба қозонсак,(3 ... Davomini o`qish
Прикрепления: Картинка 1
Ko`rilgan: 1957 | Добавил: IBRAT_KING | Kun: 25 Июня 2011 | Kommentlar(1)

Биз гуруҳдаги жуда муҳим ўйин олдида турибмиз. Жаҳон чемпионатидаги энг чигал вазият бу - "D" гуруҳида юзага келган. Эртага тўрт жамоа ҳам фақат ғалаба учун ўйнайди. Гуруҳдаги биринчи учрашувлардан сўнг ўзига келган Ўзбекистон ўсмирлари АҚШни малғубиятга учратди. Бутун дунё оммавий ахбоорт воситаларида бу кутилмаган натижа ўлароқ талқин қилинди. Гўёки бу "сюрприз" бўлганмиш. Бироқ ўйиндан кейинги матбуот анжуманида журналистларнинг "Айтингчи, ушбу ўйин барчамиз учун кутилмаган натижа билан якунланди, сизлар учун ҳам шундайми?”, - деб берган саволларига ич ичимдан Евстафеевни " Ҳа, ҳақиқатан ҳам "сюрприз" бўлди. Аммо бу "сюрприз" ўтган ўйинда Янги Зеландияга қарши учрашувда юз берган эди. Бугунги ўйинда эмас", - деб жавоб беришини ичи-ичимдан хоҳлаган эдим. 

Чехлар учун ҳам биз учун ҳам шанба кунги ўйин жуда ҳам шиддатли ва тактик нуқтаи назардан жуда ҳам кескин бўлиб ўтиши кутилаяпти. Биринчи ўйинда АҚШ терма жамоасига омади чопмай ютқазиб қўйганин ... Davomini o`qish

Прикрепления: Картинка 1
Ko`rilgan: 1951 | Добавил: IBRAT_KING | Kun: 24 Июня 2011 | Kommentlar(0)

1 2 3 ... 8 9 Oldinga