Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг бугунги куни Мексиканинг икки шаҳрида ўтди. Қуёшни иссиқ Торреонда кутиб олган Жаҳон чемпионати чорак финалчилари кунни Мексиканинг энг йирик шаҳарларидан бири ҳисобланган Монтеррейда якунлашди.
Торреондаги Crowne Plaza Holiday Inn меҳмонхонасида эрталабки нонуштани тановвул қилган футболчилар ўз буюмларини йиғиштириб, Монтеррей сафарига тайёргарлик кўрдилар. Кимдир тайёргарликни кеча кечқурун қилиб қўйган бўлса, яна кимдир Торреондан кетгиси келмади, шекилли, бугун эрталаб нарсаларини йиғиштирди. Камина ҳам ана шу иккинчи тоифадагиларга кираман. Монтеррей қанақа шаҳар экан деган ҳис-туйғу ичимда бўлса-да, мусофирликнинг 20 куни ўтган Торреондан ҳечам кетгим келмади.
Бу шаҳарни биз ҳали жуда кўп эслаймиз. Ажойиб хотиралар ва соғинч билан ёдга оламиз. Зеро, мана шу шаҳарда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионати баҳсларини муваффақиятли ўтказиб, дунёнинг энг кучли 8 та жамоаси саф
...
Davomini o`qish