1432 ҳижрий йил Зулқаъда ойида Вадим Абрам бошлиқ ўзбек лашкари Чосон (Шимолий Қурия) сари юриш уюштириб, ўн учинчи сананинг эрта тонгида жанг бўлиб ўтадиган манзил яқинидаги музофотга эсон-омон етиб келишди.
Саркарда лашкарга бир оз ҳордиқ чиқариб олиш учун имкон берди. Бугун қуёш қоқ тиккага келиб, пурвиқор тоғлар ортига оғишни бошлаган бир пайтда, «Янг Гак До» аталмиш майдон сатҳида кўзи қисиқ қуриялик ёғийларга қарши аёвсиз жанг бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бугунги тўқнашувнинг қиймати жуда юқори. Уммон ортидаги Бразил деб аталмиш ўлкани фатҳ этиш йўлида бугун Чосонни истило қилиб, Ватанга музаффар ҳолда қайтмоқ лозим.
...
Davomini o`qish