Бугун сизнинг эътиборингизга Челси тарихидаги энг кучли таркибни хавола қилмоқчимиз.Бу таркиб қайсир сайт ёки қайсидир нашрдан олинмади.Оддий Челси мухлиси сифатида таркибни тузиб чиқдим балки сизда бошқача вариантлар бордир мархамат бемалол ўз вариантларзни биз билан ўртоқлашинг..Демак Бизнинг наздимизда Челсининг энг яхши асосий таркиби..
Дарвозабон:Питер Бонетти (1960-1979)
Афсонавий дарвозабон Питер Бонетти Челси тарихида ўзига хос ўрин тутади Бу дарвозабон Челси шарафини химоя қилган пайт клуб билан кўплаб совринларни қўлга киритган(Англия кубоги,Лига кубоги,Англия супекубоги) лекин энг асосийси Уефа Кубогидир.Челси 1971-йил ажойиб мавсумни ўтказади ва айнан Бонеттини машақатли хизматлари эвазига ўз тарихидаги биринчи халқаро совринга эга бўлади.1966-йил Аглия термаси жахон чемпионлигини қўлга киритганидан хабариз бор айнан ўша таркибда Челси аъзоси борлигини кўпчилик билса хам керак.Футболдаги фаолиятим давомида 3 та дарвазабонинг махоратига тан бериб келганман буллар Гордон Бенкс,Лев Яшин ва Питер Бонеттилардир дея айтганди футбол қироли Пеле.
Захирада-Петр Чех (2004-?)
Чех хақида олдинги мақолаларимизда тўлиқ маълумот бериб ўтганмиз лекин барибир "Танкист" ни хизматларини эътироф этмай иложимиз йўқ.У шубхасиз жахондаги энг кучли дарвозабонлардан биридир унинг асосий таркибга кира олмаслигига биргина тўсиқ бор у хам бўлса "Жаноб Нол" га йиллар панд бермоқда кўрамиз балки у Бонеттидан хам кўпроқ Челси дарвозасини химоя қилар?..
Ўнг қанот химоячиси: Дан Петреску (1995-2000)
209 ўйин 23 та гол қанот химоячиси учун ажойиб натижа.Челсида доимо ўнг қанот химояси муаммо бўлиб келган Петреску қисқа вақт ичида бу қанотнинг қиролига айланди.Унинг тезлиги юқори даражада бўлиб гохида рақибларни ғайритабий тарзда чалғита оларди.рақиб жарима майдончасига қанот бўйлаб юқори тезлигда киради ва хаммани кўз ўнгида жамоадошига хаводан пас бермоқчидек кўринади рақиб химоячилари бир зум бўшашгандан эса тўпни тўгри дарвозага қаратиб йўлайди.1998-йилги супер мавсум Петрескуни фаолиятидаги энг мухим хотиралар бўлиб қолган ўша йили Челси 3 та хар хил мусобақада ғалаба қозонади.
Марказий химоячи:Рон Харрис (1962-1980)
Челси тарихида энг кўп ўйин ўтказган афсонавий химоячи.у майдонда ўзини хам рақибларни хам аямасди бекорга унга мухлислар "Болта" лақабини беришмаган 18 йил давомида 803 та ўйинга майдонга тушган бу химоячини натижаларига фақатгина хавас қилиш мумкин.Унинг ўйинлари хозирги "Аристократ" ларнинг ёш мухлислари учун эртакдек кўриниши мумкин лекин ишонинг Харрис камида Терри даражаси машхур бўлган Жей Ти нинг Харрисни натижаларини янглашга хали нача бор лекин у бизни кўз ўнгимизда ўйнаётгани учун бизга қадрлироқдир балки...
Захирада:Марсел Десайи (1998-2004)
Жанлука Виалли бошқаруви давридаги Челсини энг яхши хариди айнан Марсел бўлганди у Франк Лебеф билан Премер лигадаги энг кучли химоя қўргонини барпо эта олганди.Десайи Челси таркибида 2-4 бор майдонга тушди ва 7 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишни удасидан чиқди.Десайи балки Челсида кўпроқ қоларди агарда агарда "Абрамович эраси" бошланмаганда.Кейинчалик унинг ўрнини Галлас эгалади..
Челсига ўтиши бир қанча машмашаларни келтриб чиқарди у Челсига совринларни ютиш учун келиб қўшилди ва ўз мақсадига қисман бўлсада эришди.( тан олиш керак озгина пулнинг хам хисаси бор).Коул Англия паспортида бўлган Премер лиганинг ягона энг яхши чап қанот химоячдир.Ўзи иштирок этган барча турнирларнинг рамзий терма жамоасида доимо чап қанотни банд этиб келади.жуда юқори тезлик ажойиб паст кучли зарба битта химоячи учун бундан яхшиси топиб бўлади.Менинг наздимда у дунёнинг энг яхши чап қанот химоячиси балки сиз қўшилмасиз лекин мен Челси мухлисиман буни унутманг..
Захирада: Грем Ле Со (1987-1993) ва (1997-2003) Балки у Челси тарихидаги энг яхши ўнг қанот химоячи бўларди,балки мен хозир Коулни умуман эсламасдим агарда Ле Со 1993-йили Челсини асосиз тарк этмаганда..
Таянч ярим химоячиси:Клод Макелеле (2003-2008)
Тўғриси бу нуқтада асосий таркибга кимни қўйишга бироз иккиландим лекин охирида ўзим учун қандайдир ечим топа олдим.Челси 50 йилдан сўнг чемпионликга эришди Макелеле эса айнан шу нуқтада ўз сўзини айта олди.Челси тарихида ўзига хос ўрин эгалаган "Special One" нинг бир жумласи бор Макелеле бу фамиля эмас-ампула.16.8 млн фунт стерлинг эвазига Реалдан Челсига келиб қўшилган Клод қисқа вақт давомида жамоанинг ўзгартириб бўлмас ўйинчисига айланганди лекин жамоадаги навбатдаги авлодлар алмашинуви даврида Клод Челсини тарк этишга мажбур бўлди.
Захирада: Майкл Эссиен (2005-?)
Макелелени кетишига хизмат қилган яна бир ажойиб таянч ярим химоячиси унинг устунлик томони рақиблар дарвозасини мудом ўқа тутиб туришидир 218 ўйин 27 та гол
Марказий ярим химоячи:Франк Лампард (2001-?)
507-ўйин 170 гол Лампардсиз хозирги Челсини умуман тассавур этиб бўлмайди.Унинг отаси Вест Хем клубининг хақиқий афсонаси эди хозиргача баъзи Вест Хем клуби мухлислари Лампардни клубни тарк этганини кечира олишмайди.Лампард хақида сизга кўп маълумот бермоқчи эмасмиз зеро блогимизни кейинги мақолаларидан бери айнан Лампардга бағишланади.
Марказий ярим химоячи:Деннис Уайз (1990-2001)
11 йил давомида Челси шарафини химоя қилиб келган Деннис 445 ўйинда майдонга тушиб 74 бор тўп киритади.У 90-йилларда Челсини юраги хисобланарди ва хақли равишда клубнинг сардори эди.У майдонга тушгандан сўнг фақат ва фақат олдинга боориш хақида ўйларди ва жамоадошларини хам етаклай оларди афсуски майдон ташқариси уни етакчи деб бўлмасди Деннис ог’ир табиати билан кўпчилик мураббийлар билан чиқиши олмасди.Хатто Глен Ходдлни юзига мушт туширишдан хам қайтмаган
Ўнг қанот хужумчиси:Бобби Темблинг (1958-1970)
Челси тарихидаги энг сермахсул ҳужумчи 370 ўйин 202 та гол.Темблинг 17 ёшидаёқ асосий таркибга киради..Ўнг қанот ҳужумчиси нуқтасида ўйнаган Бобби Челси билан 1970-йили Англия кубогини қўлга киритади ва бир ой ўтгач жарохат олиб футболни тарк этади.
Марказий хужумчи:Жанфранко Зола (1998-2003)
">
Аслида асосий марказий ҳужумчи сифатида кўпчилк Челси мухлислари Дрогбани(302 ўйин 143 та гол) тан олишади.Золани асосий таркибга қўйишимни асосий сабаби эса мен Челсига айнан Зола туфайли мухлислик қила бошлаганман.Аслида хаммаси жуда оддий.Мактаб даврларида кўпчилигимиз синфдошлар билан плайстатион ўйинини ўйнардик.Кимдир Реални кимдир Милани яна кимлардир эса М.юни танлаб олишарди менда эса жамоа йўқ тўгри бир клубга эсимни таниганимдан буён мухлислик қиламан(Ўзимизни Пахтакор) лекин плайстатион ўйинидан Пахтакоримизни қаердан топардим ўша вақт.Хуллас бир куни Золани ўйини тв да кўриб қолдим эртасигаёқ у ўйнаётган клуб яъни Челсини танладим бу омадли танлов эди синфдошларимни бирин кетин мағлубиятга учрата бошладим ва охирида чемпион бўлдим.Ўйин тугагач мен энди "Аристократлар"нинг мухлисига айланиб улгургандим(мавзудан четга чиқаним учун узр)."Золушка" лақабли Зола 4.5 млн фунт эвасига Пармадан "Аристократ"лар сафига келиб қўшилади Гуллит даврида у клубни сехрли таёқчасига айланади..
Англияни яна бир афсонавий ҳужумчиси 1966-йилги Жахон чемпионати вақтида у ярим химояда хам ажойиб ўйин кўрсатган.Кўпчилик инглиз футболчилари каби бош билан жуда яхши ўйнай олган Осгуд Темблинг билан ажойиб тандем хосил қилганди.У Челси таркибида 380 та ўйинда майдонга тушиб 150 та гол уришга муовиқ бо’лган."Қирол" лақабли Осгуд 2006-йили вафот этади."Стемфорд Бридж"даги трубиналардан бири Осгуднинг шарафига "Блоке Осгуд" деб юритилиб келинмоқда