Шахматда ўйин бошланишини "дебют" деган атама билан номлашади. Оқлар билан дона сурган шахматчи рақибига ўйиннинг услубини намойиш этади. Рақиби бўлса, қилинган юришга қараб ҳимоя усулини танлайди. Очиқ дебют, ярим очиқ дебют, ярим ёпиқ, ёпиқ ёки қанотлардан ҳужум каби дебют турлари бор. Фарзин гамбити, рус партияси, италянча бошлаш, Эванс гамбити, икки от дебюти, шотландча ўйин ва ҳоказо ўйин бошлаш усуллари бор. Уларга жавобан сицилианча, славянча, венгерча, каталонча, аждар-дум ҳимояси каби пассив ўйнаш тактикалари мавжуд. Натижа - икки шахматчининг қанчалик услубни ўзлаштирганига боғлиқ бўлади. Бугун бўлиб ўтадиган футбол ўйинига нисбатан ҳам шу атамаларни бемалол қўлласак хато қилмаймиз.
Бу тун кўпчиликнинг эсида анчагача қолади. Сабаби, оддий. Чемпионлар лигасининг ярим финал дастлабки учрашувларининг иккинчиси Испанияда бўлиб ўтади. "Реал" ва "Барселона" майдонга тушади. Қарийб, бутун дунёдаги спортни кўрсатадиган ТВларда бу ўйин томоша қил
...
Davomini o`qish
|
ЖОЗЕ МОУРИНЬО Ҳали бу мураббий ҳақида сўз бошламасимдан ҳамма диққатини берган бўлса ажаб эмас. Бугунги кундаги асосий қаҳрамон. Қайсидир мухлис "энди гапирмаган сен қолувдинг”, бошқалари бўлса вазиятни пойлаб қаерда янглиш фикр кетса "дўппослагудай” бўлиб туришгани аниқ. Ҳа яна ўша Моуриньо, яна ўша "Spicial one”.
Бу мураббий ҳақида барча журналистлар мулоҳаза-ю муносабатлар, фикрларни "қош-кўзини” жойига қўйиб, аниқ нишонга уриб бўлишган. Қайси жамоада бўлмасин ўзи иштирок этаётган барча турнирларни юқори даражада ютиш, тактик ўйинларни бошқариш, мавжуд ва сотиб олинган ўйинчиларнинг қобилиятидан максимал фойдаланиш, рақибни ожиз нуқталари-ю ютуқ томонларини ўрганиш, информацион босимни кучайтириш ва ўзига тааллуқли бўлган зоналарда барча-барча унга ҳеч ким эканлигини намойишкорона кўрсатиш, исталган жойда ижтимоий, ҳуқуқий томонидан оқилона фойдаланиш борасида унга гапсўз булиши мукин эмас, ҳаммаси ок! Bravo!
Яна зиддият, яна қарама-
...
Davomini o`qish
|
|