Главная » 2010 » Dekabr » 4 » Балотелли "Сити"да ҳам хунарларини давом эттирмоқда
15:21:49
Балотелли "Сити"да ҳам хунарларини давом эттирмоқда

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ҳужумчиси Марио Балотелли ўз услубида ҳаракат қилишда давом этмоқда. Бу футболчи гарчанд ёш бўлсада, "Интер" таркибида ўйнаб юрган вақтларидаёқ оғир характери билан тилга тушган эди. Футболчи бундай хурмача қилиқларини Англияда ҳам давом эттирмоқда.

Бу сафар Балотеллига "дуэт" тариқасида "шаҳарликлар" ҳимоячиси Жером Боатенг танланди. Бу футболчилар машғулотлар вақтида ўзаро жиққамушт бўлиб қолганлар. Аввалига Боатенг жамоадошига нисбатан қўпол ўйин кўрсатган. Балотелли одатда бундай вақтларда жим қараб, шунчаки дашном бериб қўядиган футболчи эмас. У ҳам ўз навбатида жамоадошига "жавоб" беришдан ўзини тийиб тура олмаган. Натижада улар ўртасида юзага келган муштлашувга бошқа жамоадошлари аралашишга ва томонларни ажратиб қўйишга мажбур бўлганлар.

Бу воқеанинг қувонарли томони шундаки, футболчилар бироз вақт бирга машғулотда иштирок этгандан сўнг, яна ярашиб олганлар ва ўзаро гаплашиб кетаверганлар.

Манба: www.sports.ru   
Прикрепления: Rasm 1
Просмотров: 712 | Добавил: IBRAT_KING | Теги: Балотелли Ситида ҳам хунарларини да | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]