
Асримизнинг иккинчи ўн йиллиги Россия спорти ҳаётида улкан воқеаларга бой бўлиши кутиляпти.
Бу мамлакат 2013 йили Қозонда
ўтадиган Универсиада, Сочида ташкиллаштириладиган Олимпиада-2014 ва
«Формула-1» босқичларидан ташқари, 2018 йили футбол бўйича жаҳон
чемпионатини ҳам қабул қилади.
ФИФАнинг Цюрихдаги штаб-квартирасида Зепп Блаттер ЖЧ-2018
мезбони номини эълон қилганидан сўнг «СЭ» мухбири голландиялик таниқли
мутахассис, Россия термаси собиқ бош мураббийи Гус Хиддинкка бир неча
саволлар билан мурожаат қилди.
- Россияда ўтадиган ЖЧ-2018га боришни режалаштиряпсизми?
- Албатта! Лекин унгача ҳам ҳали кўп бораман.
- Россия делегацияси аъзоларини табриклашга улгурдингизми?
...
Davomini o`qish