Главная » 2010 » Dekabr » 9 » Бош жамоамиз: Бир ғалаба ва дуранг, аммо...
20:50:18
Бош жамоамиз: Бир ғалаба ва дуранг, аммо...

Маълумки, Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Тунисдаги йиғин чоғида ушбу мамлакат терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиши лозим эди. Бироқ маълум сабабларга кўра учрашув ўтказилмади.

Шунга қарамай, вакилларимиз ҳозиргача Тунисда иккита назорат учрашувини ўтказдилар. Термамизга мамлакат олий дивизионининг «JSK» (Jeunesse Sportive Kairouanaise) рақиблик қилди. Ўйиннинг қандай кечгани бизга қоронғу. Аммо жамоамизнинг 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан хабаримиз бор.Термамизга ғалаба келтирган ягона гол эса Олим Навкаров ҳисобига ёзилди.

ЎЗБЕКИСТОН-«JSK»-1:0
Гол: Навкаров.

«JSK» жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсак, клуб Кайрун шаҳри шарафини ҳимоя қилади. 1942 йили ташкил топган клуб уй учрашувларини Ali Zouaoui стадионида ўтказади. Мазкур ўйингоҳ ўз бағрига 15 минг томошабинни сиғдира олади. 68 йиллик тарихида клуб бир бора мамлакат чемпиони бўлган. «JSK» 1976-77 йиллар мавсумида Тунисда тенгсиз бўлганди. Жорий мавсумда эса 10-поғонани забт этиб турибди.

Жамоа сафида унчалик машҳур бўлмаган футболчилар тўп суради. Асосий футболчилар қуйидагилардан иборат:

Дарвозабон: Собир бин Ражаб

Ҳимоячилар: Мамаду Гайе, Акид Ҳилоли, Билол Трабелси, Лутфи Саллеми, Маҳмуд Оргемми

Ярим ҳимоячилар: Аҳмад Ҳилоли, Али Мумбай, Сайфаллоҳ Маҳжуди, Маҳмуд Дриди 

Ҳужумчилар: Клод Гондо, Набил Миссау, Софиан Беншариф.

Терма жамоамиз Тунисдаги иккинчи учрашувини «CS. Hammam Lif» жамоасига қарши ўтказди. Мазкур клуб Тунис чемпионатида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу сафар Вадим Абрамов шогирдлари 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди. Учрашувнинг 25-дақиқасида Меҳди Мергани тунисликларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Орадан 12 дақиқа ўтгач, Александр Гейнрих ўртадаги мувозанатни тиклади. Ушбу ҳисоб ўйин охирига қадар сақланиб қолди.

ЎЗБЕКИСТОН-«CS. Hammam Lif»- 1:1

Голлар:Гейнрих (37) - Мергани (25).

«Ҳаммам Лиф» СК жамоаси 1944 йилда ташкил топган. Уй учрашувларини Ҳаммам-Лиф шаҳридаги 8 минг томошабинга мўлжалланган «Боу Корнине» стадионида ўтказади. Жамоани сербиялик Драган Светкочич бошқаради. «Ҳаммам Лиф» Туниснинг совриндор жамоалари қаторига киради. Тўрт марта мамлакат чемпиони бўлган жамоа Тунис президенти кубоги баҳсларида 9 марта ғолиб чиққан. Шунингдек, 1986 йили Африка чемпионлар кубоги баҳсларида финалга қадар етиб борган. Аммо бугунги кунда жамоа мухлислари ишончини оқлай олмаяпти. Охирги чемпионлик 1956 йили нишонланган бўлса, президент кубогида 2001 йили зафар қучган. Жорий мавсумда эса юқорида айтганимиздек еттинчи поғонани банд этиб турибди.

Жамоанинг асосий таркиби қуйидагича кўриниш олган:

Дарвозабон: Арби Межри

Ҳимоячилар: Салим Сиссе, Ҳелми бин Милед, Доука Эванс, Рамзи Тойжани, Меҳди Мергани.

Ярим ҳимоячилар: Меҳрез ал Оуни, Набил бин Саид, Анис бин Чоикҳа,

Ҳужумчилар: Луис Гомес, Элис Бринис, Мурод Ажруд.

Энди терма жамоамиз 11 декабрь куни Ливия термасига қарши майдонга тушади.

Манба: www.uz-futbol.at.ua


Прикрепления: Rasm 1
Просмотров: 752 | Добавил: IBRAT_KING | Теги: аммо..., Бош жамоамиз: Бир ғалаба ва дуранг | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]