Секин-аста янги мавсум кириб келмоқда.
Ҳадемай, Олий лигамизда чемпионат ўйинлари бошланади. Халқаро
майдонларда тўртта жамоамиз мамлакатимиз шаънини ҳимоя қилади.
Легионерлармизнинг иштироклари ҳам беъэтибор қолмади, энди. Қатар-у —
Кореялар қаторига Россия премьер лигасини ҳам қўшиб қўямиз. Ҳар бир
футболчимизнинг фаолиятларини кузатиб борамиз.
Бугун душанба,
футболсевар дўстлар! Иш ҳафтасининг боши. Насиб қилса, эртадан бошлаб
Европада Чемпионлар лигасининг плей-офф баҳслари бошланади. Кучли
жамоаларнинг тўқнашувларига гувоҳ бўламиз. Лекин, бугунги мавзуимиз
бошқа нарса ҳақида. Футбол мухлислари эътиборига эртага чиқадиган
"Чемпион" газетасидан бир-икки саҳифалардан парчалар келтирмоқчимиз.
Рунининг голидан тортиб, Чемпионлар лигасигача, Одилнинг "Анжи"даги илк
дебютидан тортиб, легионерларимизнинг янги клублари ҳақида бир дунё
маълумотлар берилган. Бошладик, бир четдан ...
*****
КАЙФИЯТНИ КЎТАРИНГ! Олимларнинг
аксарияти йигирма биринчи асрни ахборот асри ёки технологиялар асри,
дея талқин қилишни хуш кўради. Менга қолса, «футбол асри» деб номлардим.
Одамларнинг жуда катта қисмини бамисоли гипнозлаб қўяётган футболга
мазкур мақомни берсак, ноўрин бўлмайди. Қолаверса, бу мен кашф этган
янгилик эмас, албатта. Бугун аксарият соккер иштиёқмандлари учун «футбол
асри»нинг ажабланарли томони йўқ.
... Руҳий тайёргарлик билан
боғлиқ машғулотларни дарвозабондан тортиб, то ҳужумчигача бўлган амплуа
вакилларига имкон қадар индивидуал тарзда ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Шунинг учун ҳам гранд терма жамоа ҳамда клубларда руҳшунослар фаолият
олиб боради, жамоада «дирижёр»лик вазифасини бажарувчи футболчи учун
психологик ечимларни мукаммал ўргатиш муваффақият сари ташланган
дастлабки ишончли қадамдир.
Иккита жамоанинг стадиони, улардаги
шарт-шароит бир хил бўлиши мумкин. Ҳатто нафас олаётган ҳавоси
таркибидаги элементлар ҳам ўзаро мутаносиб келишига ишонса бўлади.
Ҳамёнини ковлаганда, қарийб бир хил миқдордаги маблағ қайнаб чиқиши
мумкин. Бироқ руҳиятни бошқариш, уни «бир хил» деган формулага тушириш
осон иш эмас. Нима учун гранд терма жамоалар ёки буюк клублар баъзан
арзимаган хато туфайли мағлуб бўлади — кескин танқидга учрайди?
АНДРЕЙ АКОПЯНЦ: ҲАКАМЛАР БИР НЕЧА БОР ЎЙИНИМИЗНИ "ЎЛДИРИШГАН" Ўтган
мавсумни «Нижний Новгород» жамоаси таркибида ўтказган Ўзбекистон терма
жамоасининг собиқ аъзоси Андрей Акопянц янги мавсумдан бошлаб узоқ
Шарқнинг «Луч-Энергия» клуби сафида тўп суради. Январнинг сўнгги
кунларида владивостокликлар билан шартнома имзолаган футболчи яқинда
интервью берди. Андрей унда футболга кириб келган йилларидан тортиб
бугунги кунга қадар бўлган фаолияти ҳақида гапириб ўтди.
—
Андрей, авваламбор таклифимизга розилик билдирганингиз учун раҳмат
айтмоқчиман. Биринчи саволим: Қачон ва қаерда футбол оламига кириб
келгансиз? — 1977 йилда Тошкентда туғилганман. Етти ёшга тўлганимда
ўша пайтларда Собиқ Иттифоққа қарашли бўлган «Чиғатой» спорт базасида
футбол билан шуғулланишни бошлаганман. Ўша пайтда мен «ортиқча» бўлиб
футбол мактабидан ўрин олгандим. У ерда 9 ёшди футболчиларни
тўплашётганди. Бироқ клуб директори отамни жуда яхши танирди. Шу боисдан
ҳам мени муддатидан олдин бўлсада, мактабга қабул қилишган. Биринчи
мураббийим машҳур Евгений Николаевич Кузнецов бўлган. Евгений
Николаевич 30 йилдан ортиқроқ муддатда Олий спорт маҳорат мактабида
футболчиларга мураббийлик қилган.
— Отангизни футбол мактаби вакиллари қандай танишарди? У ҳам спортчи бўлганмиди? — Дадам ўз вақтида спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоасига мураббийлик қилган.
— Жуда яхши. Футболга қайтсак. «Чиғатой»даги фаолиятингиз қанча муддат давом этди? - ...
— Келишмовчилик? Сиз мураббийлар билан тез-тез тортишиб турадиганлар сафига кирасизми? — Ноҳақликларга ...
—
«Барселона» ҳақида нималарни айта олишингиз мумкин? Ўтган йилда «Олтин
тўп» «финал»ида уч нафар футболчиларнинг барчаси айнан Каталония клуби
сафида тўп сурувчи футболчилар кураш олиб боришди. Аргентиналик Месси ва
икки испан — Иньеста ва Хави. Испания 2010 йилги Жаҳон чемпионатида
зафар қучганига қарамай, «Олтин тўп»ни аргентиналик футболчи ўзиники
қилиб олди. Агар сизда имконият бўлганда «Олтин тўп»ни кимга тақдим
этган бўлардингиз? — ...
— Андрей, тахминимча, сиз ўз
юртингизда машҳур шахслардан бири саналасиз. Спортдаги фаолиятингизни
тугатгач, ўзингизни сиёсатда синаб кўришни хоҳламайсизми? Масалан
депутат сифатида? — ...
АҲМЕД(-ОВ) ҚАЕРДА? "АРШАВИН" ЖАНРИДАГИ ҚИСҚА МЕТРАЖЛИ ЯНГИ БИР ФИЛЬМ Футбол
кинематографияда шундай бир жанр бор: футболчи бир клубдан кетишни жуда
ҳам хоҳлайди, аммо нима учундир унинг ўтиши қийинлашиб кетади. Уни
«Барселона»дан тортиб, «Махиндра Юнайтед»гача ҳамма клубларга «ўтди»
қилиб чиқишади. Худди шу жанрдаги «асарлар» «Аршавин» деб аталади. Одил
Аҳмедов билан худди шундай воқеанинг кичик бир кўриниши содир бўлди.
«Чемпионфильм»нинг ушбу асари «Йилнинг энг шов-шувли», «Энг кассабоп» ва
палон-пистон йўналишларда биринчи бўла олмаслиги мумкин. Аммо, ҳақиқий
фактларга асослангани билан Сизга ёқади деган умиддамиз.
Фильм
қайсилиги номаълум бир ўйиндан олинган лавҳалар билан бошланади. Фақат
бир жамоани, либослари сабаб, таниб олиш мумкин – «Пахтакор» бу. Орқа
фонда: стадионнинг ларзага келиши, арабистонлик Муаз фамилиялик
футболчининг: «Одил, агар Чемпионлар Лигасини ютмоқчи бўлсанг, «Аш
Шабоб»га кел!», деган гапи, кейин яна стадионнинг ларзага келиши,
давомига, ёзнинг иссиқ кунида бозордаги болаларнинг «Аякс»га ўтармиш»,
«Киевга кетармиш!», деган гаплари... Ва, охирида, қайсилиги ҳозирча
номаълум бўлган бир газетанинг қайсидир бир саҳифаси очилиб кетади; унда
катта сарлавҳа: «ОДИЛНИ СОТИШ КЕРАК!». Бошланди!
3 ЯНВАРЬ,
ДУШАНБА. Uff.uz’да Одил Аҳмедов билан: «Одил Аҳмедовдан йил сарҳисоби»
сарлавҳаси билан катта интервью эълон қилинди. «Ниҳоят келаси йили Сизни
чет эл жамоасида кўрамизми?», деган саволга «Пахтакор» ярим ҳимоячиси:
«Насиб қилса. Ҳаммаси Осиё Кубогидан сўнг маълум бўлади», деб жавоб
берди. 15 ЯНВАРЬ, ШАНБА. Goal.com интернет нашри скаутлик хизмати
Одил Аҳмедовни тавсия қилиб чиқди. «2011 йилги Осиё Кубогининг энг
чиройли голи Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги очилиш
учрашувида Одил Аҳмедов томонидан киритилди. «Пахтакор» сардори ... 18 ЯНВАРЬ, СЕШАНБА. Ўзбекистон миллий терма жамоаси .... 25 ЯНВАРЬ, СЕШАНБА. ФИФА расмий сайтида Одил Аҳмедов ... 1 ФЕВРАЛЬ, СЕШАНБА. Tribuna.Sports.ru сайтида, Қатарнинг ... 4 ФЕВРАЛЬ, ЖУМА, 10:30. ЎФФда бўлиб ўтган йиллик ҳисобот конференциясида ... 4 ФЕВРАЛЬ, ЖУМА, 16:05. Goal.com мухбири Пол Макдональд Одил Аҳмедов «Анжи» билан ... 4 ФЕВРАЛЬ, ЖУМА, 17:00. Россиянинг «Новости» ахборот агентлиги ... 4 ФЕВРАЛЬ, ЖУМА, 19:30. Россиянинг «Спорт-Экспресс» газетаси «Анжи» бош мураббийи Гаджи Гаджиевдан ... 7 ФЕВРАЛЬ, ДУШАНБА. Uff.uz’да Одил Аҳмедов 6 февраль куни Туркиянинг Белек шаҳрида ... 8 ФЕВРАЛЬ, СЕШАНБА. Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти Одил Аҳмедов «Анжи» билан шартнома имзолаганини тасдиқлади. 9 ФЕВРАЛЬ, ЧОРШАНБА. «Пахтакор» клуби ... 12 ФЕВРАЛЬ, ШАНБА. «Анжи» бош мураббийи Гаджи Гаджиев Одил Аҳмедовнинг ...
Ушбу
фильм охирига яқинлашиб қолди. Хурсанд қиёфалар: Одил Аҳмедов, Самвел
Бабаян, Гаджи Гаджиев, Сулаймон Керимов ва ҳакозо. Одил Аҳмедов Роберто
Карлосдан тўпни қабул қилиб олаяпти, яна хурсанд қиёфалар...
БИН ҲАММАМ ФИФАГА ПРЕЗИДЕНТ БЎЛАДИМИ? Истеъфога
чиқаётган ФИФА вице-президенти, жанубий кореялик Чжунг Монг-Чжуннинг
айтишича, ОФК президенти Муҳаммад Бин Ҳаммам шу йилнинг июнь ойида бўлиб
ўтадиган ФИФА президентлиги учун сайловларда Зепп Блаттерга қарши кураш
олиб бориши мумкин. Вице-президентнинг айтишича, бу нарса бутун
қитъадаги футбол ривожига катта таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда World
Football Insider интернет нашри мухбири Жэймс Корбетт хабар бермоқда.
Икки
футбол раҳбари 8 февраль, сешанба куни Сеулда учрашишган. Чжунг
Монг-Чжун маълум қилишича, унга Бин Ҳаммам ФИФА президентлиги учун
курашмоқчидек, кўринган. Жаҳон футболининг бош ташкилоти раҳбарлиги учун
номзодларни қабул қилиш муддати 1 апрель куни якунига етади, ОФК
раҳбари эса ФИФАнинг ҳозирги раҳбарига рақобат кўрсата олиши мумкин
бўлган энг кучли даъвогар сифатида кўрсатилмоқда, дейилади Корбэттнинг
мақоласида.
ҲАЛИ ЙЎҚМИСИЗ? (тартибсиз мақола) Афшин
Қутбийнинг: «Биз японлардан, корейслардан ўрганишимиз керак», деган
гапини ҳар куни қайтаравериш шарт эмас-ку, тўғрими? Тушунадиган одамлар,
тушунадиган халқмиз. Бунинг устига замон ҳам оғир, вақт кам: битта гап
кам, иккитаси ортиқча. Бугун бир яримта гап билан, Сиз ва биз телевизор
экранлари орқали кўриб турганимиз, кунда-кунора қулоғимизга номи
эшитилиб қоладиган, интернетда логотипчаларига кўзимиз тушиб қоладиган,
биринчи қарашда номини айтишга ҳам қийналадиганимиз ижтимоий тармоқлар
ҳақида гаплашишга ҳаракат қиламиз, окей?!
Ўтган шанбада бўлган
«спорт тарихидаги энг қиммат» Манчестер дербисини кўрганлар орамизда
кўплаб топилар? Ўйин вақтида «Олд Траффорд»даги ҳаракатланувчи
рекламалар орасида шундай ёзувни кўриб қолганлар ҳам чиқади, албатта:
«Join United on Facebook». Таржимаси: «Facebook (ёки ўзимизга мослаб
айтадиган бўлсак: Фейсбук)да «Юнайтед» сафига қўшил!». Twitter’нинг бир
ўзбекистонлик фойдаланувчиси ўша ёзувни кўриб қолиб, шундай саволни
ўртага ташлабди: «Фейсбук реклама қилдирганмикин ёки фан-клуб, қизиқ?».
Эслаб қолинг - бизга ҳам қизиқ шу жойи.
Жума куни интернетда
шундай хабар пайдо бўлди: «Барселона» Мессидан Фейсбукда жамоани реклама
қилиб беришни сўради». Испаниянинг «Marca» газетасининг ёзишича, айни
вақтда ушбу ижтимоий тармоқда «Барселона»нинг 9 миллионда мухлиси бор,
аммо Каталония клуби бу билан чекланиб қолмоқчи эмас ва яна бир
миллионни қўшиб қўймоқчи. Бунинг учун Мессидан талаб қилинадиган ягона
нарса, аргентиналик футболчи: «Фейсбукдаги «Барселона» сафига
қўшилинг!», деган мурожаат билан чиқиши керак.
Нега шунча гап?
Футболнинг ривожига неча пуллик таъсири бор буларнинг барини? Бу
профессионаллашиш, замонавийлашишнинг бир йўли, назаримда. Галстук тақиб
олиб ҳам замонавийлашиш мумкин, лекин чеккада жим ўтиришдан нима фойда?
Галстук таққан билан, галстук эгасидан галстукка арзийдиган фикр
чиқмаса... «менда ҳам галстук бор, аковси», деган помидор учиб
келаберади Сиз томон. Замонавийлашиш дегани нима?
РАВШАН ЭРМАТОВ: "БИЗНИНГ ПАЙТИМИЗ КЕЛДИ!" Жаҳон
футболида афсонага айланган футболчилар кўп. Ёши улуғроқ инсонлар
футбол қироли сифатида Пеледан бошқасини тан олмаса, кейинги авлод ўзига
Марадонани кумир деб билади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзининг
«эталон»идан воз кечмайди. Бизда ҳам юртимиздаги футбол ишқибозлари
мустақилликка қадар «Пахтакор»нинг ҳар бир футболчисини кўкларга
кўтаришган, уларни ардоқлашган. Геннадий Красницкий, Биродар
Абдураимовдан тортиб, Михаил Ангача бўлган ҳар бир авлодни кўз олдидан
асло кетказмайди. Бугунги кунга келиб эса ўзбек футбол мухлисларида янги
футбол идеали пайдо бўлди. Бу ФИФА рефериси — Равшан Эрматов. Шу кунга
қадар ҳакамларни эслаганимизда хаёлимизни фақат салбий фикрлар чулғаб
оларди. Равшан эса бу муносабатни тубдан ўзгартириб юбора олди. «Агар
футболчилар, мураббийлар орасидан ҳам Равшан Эрматов каби йигитлар
кўплаб топилганида борми, футболимиз бутунлай гуллаб-яшнаб кетган
бўларди». Бу Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр
Усмоновнинг Эрматов ҳақидаги фикри.
ЮРИЙ БАКАЛОВ: "ШАЦКИХ ФОРМАСИНИ ТЕЗ ТИКЛАБ ОЛАДИ" Ҳамюртимиз
Максим Шацких ўз жамоаси — «Арсенал»нинг дастлабки ўқув-машғулот
йиғинида иштирок этмади. Сабаб тушунарли — бу пайтда Максим терма
жамоамиз сафида Осиё Кубогида иштирок этаётганди. Миллий термамиз эса
деярли Осиё Кубогида сўнгги кунга қадар қолди. Шацких январь ойининг
сўнгига келиб, Киевга учиб кетди. «Арсенал» бош мураббий Юрий Бакалов
эса унга 1 ҳафта дам олиш имконияти берди ва Максим ўтган сешанбадан
бошлаб жамоа машғулотларига қўшилди. «Канонирлар» бош мураббийининг
украиналик ҳамкасбларимизга берган интервьюсида таъкидлашича, айнан
Максим Шацких ҳақида кўп савол беришаётган экан.
ЎХШАТМАСДАН УЧРАТМАС Футболда
қизиқарли ҳолатлар етарлича учрайди. Футболчилар ва мураббийлар
ҳаётида, фаолиятидаги ҳар бир жиҳат мухлислар эътиборида туради. Аммо
бугун ҳикоя қилинаётган жиҳат ҳақида илгари ҳам ўйлаб кўрганмисиз?
Эътиборингизга футболчилар ва клублар номидаги ўхшашликларни ҳавола этамиз. Бу борада ҳам кучли ўнлик тузиш мумкин. Танишинг.
ХАЙР ГАРИ! «Манчестер
Юнайтед» клубининг собиқ сардори Гари Невилл футбол ўйнамай қўйганига
ҳам бир ойча бўлиб қолди. Яқин ўтмишимизнинг энг яхши футболчиларидан
бири энди «Манчестер» таркибида майдонга тушмайди. Гари ўн тўққиз йил
давомида биргина клуб шарафини ҳимоя қилиб келди. Унинг қувончи ҳам,
ишончи ҳам, дардию, ҳамдарди ҳам битта жамоа — «Манчестер Юнайтед»
бўлганди.
Гари ўн тўққиз йил давомида бирор марта ҳам панд
бермади. Ҳеч қачон бошқа жамоа ҳақида ўйламади. Унинг бутун ўй-ҳаёли
манкунианликлар билан бўлди. Хатто охирги қарорни чиқаришда ҳам ўша эски
одатига суянди. Мавсум охирига етмаган бўлса-да, жамоага илгаригидек
нафи тегмай қолганини ҳис қилди ва бутсасини михга илди. Аслида Гари
Невил ҳақида олдинроқ мақола ёзишни ният қилгандим, аммо ҳеч мавриди
келмади. Майли, ҳечдан кўра кеч дейдилар...
ЛЕКРМОНТОВНИ ЭСЛАБ Ўтган
ҳафта Россия ва Эрон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб
ўтди. Унда кутилмаганда, (руслар учун) Эрон терма жамоасининг қўли
баланд келди. Учрашувдан олдин бир қатор мутахассислар (албатта руслар)
Россия терма жамоасининг ортиқча муаммосиз ғалаба қозонишини таҳмин
қилгандилар. Аммо, тақдир уларга бошқача совға тайёрлаб қўйган экан.
Эрон терма жамоаси русларни мағлубиятга учратди. Начора, Осиёда ҳам
футбол ривожланмоқда.
Учрашувдан сўнг, бир қатор футболчилар ва мутахассислар ўз фикрларини билдириб ўтдилар. Аршавин: — Бундай учрашувдан сўнг, табиий савол туғилади: терма жамоа бундан бошқача ўйин намойиш эта оладими? —
Шундай бўлишига ишончим комил. Умид қиламанки, Абу-Дабида шунчаки,
рақибни менсимасдан майдонга тушганимиз учун жазоландик. Жиддийроқ
бўлсак — тезликни ошириш керак, деб ҳисоблайман. Эронга қарши кечган
учрашувда секин ўйнаганимиз туфайли муваффақиятсизликка учрадик. Рақиб
ортга қайтишга ва очиқ худудларни ёпишга улгура олди. Натижада учрашув
охирида гол ҳам урди.
— Гол адолатли бўлдими? — ...
Павлюченко: — Шу ўйин керакмиди, ўзи? — Бугун биз намойиш этгандек ўйин бўлса — керак эмас. Бошқа томонлама, йигитлар билан кўришиб, суҳбатлашиб ҳам туриш керак.
— Омадсизликни нима билан изоҳлаш мумкин? — ...
Генаддий Логофет. Собиқ Иттифоқ терма жамоаси футболчиси —
Бу учрашувни кўриб, Лермонтовнинг гаплари ёдимга тушиб кетди: «Ҳозирги
авлодимизга қараб туриб, маъюс тортаман», — деганди. Учрашувнинг ҳеч бир
жиҳати хурсанд қила олмади. На тезлик бор, на техник ҳаракатлар ва на
иштиёқ — фақат ҳимоядаги хатолар кўзга ташланиб турди. Бундай тасвирдан
фақат хафа бўлиш мумкин.
Егор Титов. Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси — Ҳеч кимни хафа қилиш ниятим йўқ, аммо ...
Игорь Яновский. Россия терма жамоаси собиқ футболчиси — Тан оламан, учрашув жуда зерикарли бўлди. Уни томоша қилишга роса уринган бўлсам ҳам ...
РОНАЛДУНИ ҲАММА ЁМОН КЎРАДИМИ? Кўп
интервью ўқигансиз. Криштиану Роналду билан уюштирилган суҳбатларни-ку,
етарлича ўқигандирсиз. Аммо, буниси бошқаларидан фарқ қилади. Ўқиб
кўргач, ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Криштиану Роналду
ҳақида билмаган нарсаларингиз бўлса, шу ердан топасиз.
ФУТБОЛИМИЗДА ЯНГИ ЮЛДУЗ: ШОҚОСИМ ЁХУД ФУТБОЛ ФОЛЬКЛОРИ Бир
аёл бозордан қайтса эри ошхонада музлатгичнинг олдида қалтираб
ўтирганмиш. Кўйлагининг ичидан узун сим чиқиб, токка уланган экан. Эрини
ток ураётганига амин бўлган аёл ўзини босиб олиб, қўлига катта тахта
олибди ва эрини электр токидан ажратиб олиш учун қўлларига бор кучи
билан ура бошлабди. Бечора эрини қўли тўрт жойидан синибди, бармоқлари
мажақланиб кетибди. Кейин маълум бўлишича, эрини ҳеч қандай электр токи
урмаган экан, шунчаки радио орқали футбол репортажи эшитиб, голни
нишонлаётган экан...
Режиссёрларимизга беш тугул, тўрт ҳам
кетмайман тўғриси. Одамни ола кўришади. Нега шунча кино ишлашяпти-ю,
образларининг ичида футболчи ёки ҳеч бўлмаса футбол мухлиси йўқ. Қайси
кинони қарама, хонанда, банкир, нима иш қилиши тайин айтилмайдиган
ясама «бойвачча», аравакаш, фирманинг директори, ҳиндларга ўхшаб
ёлғондан олишадиган муштумзўр каби образлар биринчи планда. Футболга
доир ҳеч ким кўринмайди, бир лавҳада оддий тўп кўриниб кетсаям майли
эди-я, қарсак чалиб юборардим. Мавзу ҳам бир хил, энсани цементдек
қотирадиган тоифасидан: муҳаббат. Айтишларича, ҳиндлар янги фильм
ишланаётганмиш.
... Бош қаҳрамонимиз Шоқосим деҳқончиликни
ташлаб, футбол оламига қадам қўйганига ҳали кўп вақт бўлмади. Бу
қувончли воқеани у шундай изоҳлайди: «Яхшигина тарвуз сотиб юрувдим,
полизимизни сув босгани «шарафига» отам кетмонни сопи билан ургандан
кейин жаҳл аралаш бошқа соҳада тирикчилик қилишга аҳд қилдим. Олдинига
темирчига шогирд тушдим, уста оловда қизиб турган ўроқни кўкрагимга
босгач, у ердан ҳам кетишга мажбур бўлдим. Сомса сотдим ўхшамади,
сартарошчилик қилдим, менга тўғри келмади, бизнес қилмоқчи бўлдим, мен
бизнесга тўғри келмадим... Хуллас, бир танишимнинг тавсиясига биноан
1-лига клубига ошпаз бўлиб ишга ўтдим...»
ЁЗИШ ЖУДА ҚИЙИН ЭКАН Ўқув
машғулоти ўтказиши учун БАА га йўл олган Германиянинг ўртаҳол
клубларидан бирига маҳаллий ташкилотчилар томонидан ўтказилаётган
турнирдан таклиф тушади. Клуб вакиллари бунга рози бўлади. Ўйинни
маҳаллий ҳакамлардан бири бошқарариши эълон қилинади. Ўйи бошлангач,
немислар сафидаги бир футболчи ўйиннинг бошидан бошлаб жуда қўпол ўйнай
бошлайди. Унинг навбатдаги қўполлигидан сўнг ҳакамнинг сабр косаси
тўлади ва футболчини ёнига чақириб, чўнтагидан қалам ручка ва сариқ
карточкасини чиқариб сўрайди:
МАҚТАНЧОҚЛАР Уч фанат бир-бирига мақтанишаётганмиш. Биринчиси дебди:
ДОМЛА ВА ФУТБОЛ Уч
талаба физика фанидан имтиҳонга кирибди. Домла футбол шайдоси экан,
айниқса, «Челси»ни жонидан ортиқ кўраркан, уларга қараб шундай дебди:
АЙРОН ИЧАСИЗМИ, ТОҒА? Қуръа
натижаларига кўра премьер-лигада иштирок этадиган фаворит клублардан
бири 2-лигага энди чиққан клубга рўбарў келибди. Ўйин 2-лига клубининг
майдонида ўтиши белгиланганч, премьер-лига вакили бўлмиш клуб аъзолари
сафарга отланишибди. Боришса, қишлоқнинг чеккасида ҳали қурилиши
тугаланмаган ўйингоҳ, унинг устига бир тарафда трибуналар йўқ, атрофда
қишлоқ аҳлининг ҳовли жойлари савлат тўкиб турганмиш... ФОРМАСИНИ ЙЎҚОТГАН ҲАЙКАЛЛАР Бир
клуб ўзининг икки афсонавий футболчисига ўйингоҳнинг олдида ҳайкал
ўрнатибди. Ҳайкал узоқ вақт савлат тўкиб турибди. У ерда ўтган
футболчилар ҳар гал ўтишганда уларга ҳавас қилиб ўтишар, улардек буюк
футболчи бўлишни дилларига тугишар экан. Орадан 15 йил ўтибди. Ҳайкаллар
ҳали ҳам турганмиш. Бир куни ушбу шаҳарга меҳмон бўлган бир сеҳргар
қушлар томонидан ифлос қилиб ташланган ҳайкалларга раҳми келибди.
Ҳайкалларнинг юз-кўзига қараб бўлмасмиш. Сеҳргар уларга қараб шундай
дебди: — Сизлар тириклик пайтингиз кўпчиликка ўрнак бўлгансиз, шу
боис сизларга бир туҳфам бор, сизларни ярим соат тирилтираман. Ўйингоҳда
ўйин ҳам бўляпти, истасангиз ўйнанг, истасангиз ўйинни томоша қилинг,
дебди. Сеҳргар «абрака-дабра» дейиши билан ҳайкаллар тирилибди...
УНУТИЛМАС ХАТО Бир қишлоқда махсус футбол жамоаси ва бир нафаргина ҳакам бор экан...
*****
Мана шунақа гаплар. Бундан ташқари
иккита кучли саҳифа бор, улар ҳақида атайин ҳеч нарса демадик. Эртага
бунга ўзингиз амин бўларсиз. Демак, эртадан Европа майдонларига тикилиб
ўтиришни бошлаймиз. Футбол афсунгарлари бор хунарларини кўрсатишади. Ким
кучли? Бу саволга вақт жавоб беради. Биргаликда кўрамиз, муҳокама
қиламиз.
Душанба кунида ишларингиз бароридан келсин! Манба: www.uz-futbol.at.ua Ибратбек Ибрагимов
|