Замонавий футболнинг энг иқтидорли ва... жанжалкаш футболчиларидан
бўлган Марио Балотелли ўтган йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб тан
олинган эди. Ушбу эътирофдан сўнг, италиялик футболчига бўлган қизиқиш
жуда ошиб кетди. Балотеллининг интервьюларини ўқиш ҳар доим қизиқ. У гап
келганда, отасини ҳам аямайдиганлар сирасидан. Бу сафар ҳам истисно
бўлмади. Футболчи Англиядаги ҳаёти, МЮ фанатлари ва расизм билан боғлиқ
муаммолар ҳақида сўзлар экан, собиқ устози Моуриньони ҳам эслаб ўтди.
Балотелли собиқ мураббийи билан айни вақтдаги устози Роберто Манчинини
солиштириб ўтган.
— Англиядаги ҳаётингиз қандай кечмоқда?—
Яхши. Манчестер шаҳри марказидаги кўпқаватли иморатлардан бирида
истиқомат қиламан. Хонам деразасидан ажойиб манзара кўриниб туради. Бир
сафар укам Жованни дугонаси билан пастда кетаётган эди, уларга қараб,
ракета отгичдан «салют» йўлладим. Улар жуда ҳайрон қолдилар.
— Бу
...
Davomini o`qish