Главная » 2011 » Aprel » 27 » Футбол «гроссмейстерлари» юришни бошламоқда II
18:21:06
Футбол «гроссмейстерлари» юришни бошламоқда II

ЖОЗЕ МОУРИНЬО
Ҳали бу мураббий ҳақида сўз бошламасимдан ҳамма диққатини берган бўлса ажаб эмас. Бугунги кундаги асосий қаҳрамон. Қайсидир мухлис "энди гапирмаган сен қолувдинг”, бошқалари бўлса вазиятни пойлаб қаерда янглиш фикр кетса "дўппослагудай” бўлиб туришгани аниқ. Ҳа яна ўша Моуриньо, яна ўша "Spicial one”. 

Бу мураббий ҳақида барча журналистлар мулоҳаза-ю муносабатлар, фикрларни "қош-кўзини” жойига қўйиб, аниқ нишонга уриб бўлишган. Қайси жамоада бўлмасин ўзи иштирок этаётган барча турнирларни юқори даражада ютиш, тактик ўйинларни бошқариш, мавжуд ва сотиб олинган ўйинчиларнинг қобилиятидан максимал фойдаланиш, рақибни ожиз нуқталари-ю ютуқ томонларини ўрганиш, информацион босимни кучайтириш ва ўзига тааллуқли бўлган зоналарда барча-барча унга ҳеч ким эканлигини намойишкорона кўрсатиш, исталган жойда ижтимоий, ҳуқуқий томонидан оқилона фойдаланиш борасида унга гапсўз булиши мукин эмас, ҳаммаси ок! Bravo! 

Яна зиддият, яна қарама-қарши фикр. Ахир у ҳам инсон, камчиликлардан холи эмас. Шундай экан, торози палласини тенглаштирамиз. Ҳамиша диққат марказда бўлишни, омма эътиборида бўлишни, футбол оламида бутун эътиборни ўзига жалб қилишни хуш кўрувчи инсон. Моуриньода шундай ғоя, шундай мафкура борки, "ғолиб бўлиш учун ҳар қандай йўл бўлмасин олға юриш” ғояси, "яхшилик билан бўлмаса айёрлик билан ютиш” ғояси. "Худди ўзи айтиб бергандай гапирасиз-а” дейишдан олдин, орқага Моуриньо босиб ўтган йўлга назар солинг. У қайси жамоада ҳақиқий ҳужумкор, томошабинлар ва мухлисларга ёқадиган ўйин услубини қўллаган? Қачон у бошқарган жамоалар футболга жозиба олиб кирадиган ўйинларни кўрсатган? Бир қарашда ҳаммаси рисоладагидек унинг тактик устунлиги, психологик моҳирлиги, сўзга нотиқлиги, ғолиблик руҳи устунлиги бўлиб кўринса-да, аслида ҳақиқий футбол шинавандалари унинг футболни "ўлдириб” ғолиб бўлаётганини жуда яхши билишади. У ўзига шундай атмосфера, ўзгача бир қатламми ё дунёми яратган-ки, унда фақат Моуриньо бор халос(ҳаттоки ўзи бошқараётган жамоа, рахбарият, ўйинчилар ҳам йўқ у ерда). Жозе Моуриньонинг яна бир шоу-шувли натижаларининг бир парчасидан чоршанба куни воқиф бўламиз. Кўрамиз бу гал қандай футбол ўйнатади, буни тез орада билиб оламиз. 

ХОСЕП ГВАРДИОЛА
Ва ниҳоят сўнги қахрамонимиз ёш, иқтидорли мураббий, испанчасига, ПЕПга ҳам етиб келдик. Бу шахсга қойил қолса арзийди. Ҳали росмана мураббийлик тажрибаси бўлмай туриб, дунё мураббийлари ҳавас қиладиган натижаларга эришди. Ҳам натижа борасида, ҳам майдондаги футбол санъати борасида бу мутахассисга мактабдаги 5 баҳо. "Ёш бола бўлма. Ҳазиллашма. Олиб қочма” дейишга шошманг! Мана бу инсоннинг юқоридаги учта шахслардан фарқи жуда ҳам кўп. Қайси биридан бошлай: хўп биринчиси ёш, иккинчиси ўйинни олиб бориш, майдондаги услубни яратиш, якдил ҳужумкор комбинацион ўйинга асосланган тизимни яратиш, учинчиси ўйинчилардаги характерни очиб ўзларига бўлган ишончни ошириш йўлида уларга кўрсатмалар бериш. Учинчиси бошқаларида бундан-да зиёда шаклланган бўлишлиги мумкин. Лекин майдонда ўйинчиларнинг рақибга нисбатан характерни кўрсатишда, у "Реал"ми, МЮми, "Челси"ми қатъий назар фақат футбол ўйнаб маҳоратни намойиш қилиш нуқтаи назаридан олиб қараганда фарқ катта. 

Бу мураббий инсоний, тарбиявий-аҳлоқий жиҳатдан ҳам анча босиқ, бу борада ҳам бошқалардан фарқ қилади. ОАВларини ўзига қаратиш, информацион стратегик ҳужумлар, нохолислик иллатлари бегона. "Барселона" азалдан кучли жамоа бўлса-да, аммо ПЕП "Барселона"си бутунлай бошқа, жозибадор, серқирра, футболнинг барча ажойиботларини ўзи жам қилган. Муҳими ҳар қандай футбол мухлиси, ишқибози, шинавандаси махлиё бўлиб, ўтган 90 дақиқаси учун ачинмайди. Мураббий учун ҳам, жамоа учун ҳам мақсад шу эмасми, гарчи натижа, шоҳсупа, биринчи бўлишлик асосийси бўлса ҳам. Бу мураббий ҳам ҳали кўп қиладиган ишлари бор. Ана шу қилинажак хайрли ишлари олдидан муваффақият тилаб, яна бир бор Барселона ижросида футбол санъатини кўришлик хаммамизга насиб қилсин. 

Бу ерда ҳам бир-бирига ўхшамаган, умуман бошқа-бошқа дунёқарашга эга бўлган "футбол гроссмейстер"лари ўзаро ҳисоб-китоб қилиб оладилар. Гвардиола бу сафар қандай йўл тутади? Моуриньо-чи? Билиш учун сабр қилиш лозим, сабр қилганда ҳам 180 дақиқа плюс қўшимчалари билан.

Бу бир мухлис муносабати эди. Кимлардир таҳлилий мунозара, фикрлар ўзаро тўқнашуви вақтида жамоа "катак”ларига қамаб қўймасликлари учун бу бир муносабат эди. Шундай экан, хамма ўзи истаган, ҳохлаган ва энг асосийси ёқтирган жамоага ишқибозлик қилсин. Футбол байрами кунларида кўришгунча мухлис! Омон бўлинг!

Манба: uff.uz

Прикрепления: Rasm 1
Просмотров: 1001 | Добавил: IBRAT_KING | Теги: Футбол «гроссмейстерлари» юришни бо | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 IBRAT_KING  
0
Manimcha Real Barsani chaynab tashidi!!!!!!!!!!!!

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]