Ўтган ҳафтада Европа яшил майдонларида
бир қатор қизиқарли ва муҳим учрашувлар ўтказилди. ЕЧЛ плей-офф
баҳсларига старт берилди. Мазкур мусобақанинг ўйинлари бу ҳафтада ҳам
давом этади. Эрта ва индинга "Реал", "Челси", "Интер" ва "МЮ" мухлислари
ўз жамоаларининг ўйинларига гувоҳ бўлишади. Ўтган ҳафта бразилиялик
Роналдо футбол билан хайрлашган бўлса, Роберто Карлос "Анжи" жамоасига
расман келиб қўшилди.
Бугун душанба, футболсевар дўстлар! Иш
ҳафтасининг боши. Гарчи баҳор келишига яна бир ҳафтача вақт қолган
бўлсади, юртимизда қорли кунлар ҳукм сурмоқда. Ҳар фаслнинг ўзига яраша
зийнати бор. Душанба кунги анъанамизга тўппа-тўғри ўтсак ҳам
бўлаверади... Эртага "Чемпион" чиқади. Клубларимизнинг янги мавсумга
тайёргарликларидан тортиб легионерларимизнинг жамоаларидаги
фаолиятларига бағишланди газетанинг бу сони. Келинг, бир бошидан
бошлайлик ...
*****
МАҒЛУБИЯТ ВА МУВАФФАҚИЯТ ОРАСИ Ҳисоб-китобли
дунё бу, деган нақлни донишмандлар кўп таъкидлайди. Буни Шарқ ёки
ўарбга хос фалсафа сирасига киритиб, тортишиб ўтиргандан наф йўқ.
Муҳими, мазкур ҳикмат айни ҳақиқат эканлигини кундалик ҳаётимизда ҳам
бот-бот учратамиз. Айниқса, футбол оламида ҳеч бир савол, ҳеч бир ғирром
йўқки, бежавоб қолиб кетган бўлса. Футбол — ҳисоб-китобли дунёнинг
ҳисобли ўйини! У спортдаги икки абадий тушунча — мағлубият ва
муваффақият орасига яширинган.
Баъзан турли ташвишлардан чарчаб,
ўзингизни чалғитиш мақсадида ойнаи жаҳон қаршисига михланамиз. Шу тобда
спорт телеканалларининг бирортасида албатта қайсидир евроматч эфирга
узатилаётган бўлади. Уни шунчаки кузатасиз аввалига. Бироқ соккер
шунчаки...
ТАЙЁРЛАНИНГ: МУНДИАЛ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛМОҚДА!!! Яқинда
«Чемпион» газетасининг архивини варақлаб ўтириб, бир мақолага кўзим
тушиб қолди. Газетанинг 2010 йил 5 январь куни чиққан 1 (73)-сонида
«Чемпион таклифи» рукни остида «Мисрчалик эмасмизми?!» сарлавҳали
мақолам чоп этилган экан. Ушбу мақола орқали Ўзбекистон қайсидир ёш
тоифасида жаҳон чемпионатини қабул қилиши мумкинлиги ва унинг
футболимизга қандай фойдаси тегиши мумкинлиги ҳақида фикр юритилган.
Минг қатла шукр, орадан 1 йил ўтиб ўша кунларга етиб келдик. Тўғри, ҳали
ФИФА бизга мундиал мезбонлигини бериб қўйгани йўқ. Аммо ...
...
ФИФА ва ОФК мутасаддилари, жумладан, Йозеф Блаттер ва Бин Ҳаммамлар
юртимизга ташрифи чоғида Ўзбекистон бемалол ЖЧларни қабул қилиши
мумкинлиги ва бунинг учун бизда барча имкониятлар борлигини айтиб
ўтишди. Ўзбекистон дунё футболи миқёсида қолоқ эмас, ривожланаётган
давлат эканлигини эътироф этган ҳолда, ёшлар ва ўсмирлар (қизлар ва
эркаклар) ўртасида жаҳон чемпионатларини мамлакатимизда ўтказиш
таклифини беришди...
ФУТБОЛ АҲАМИЯТИ ...
Ўзбекистон терма жамоаси қитъа биринчилигида ёрқин ўйин намойиш этди.
Тўпни кўпроқ назорат қилишга қаратилган, ҳужумкор футбол. Лекин бундай
услубнинг кўп камчиликлари борлиги кўзга ташланиб қолди. Бу ерда гап
хатто Австралия терма жамоасидан учралган йирик ҳисобдаги мағлубият
ҳақида ҳам кетмаяпти. Аслида ўша учрашув мутлақо бошқача кўриниш олиши
ва натижа йирик бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Бироқ энди бу ҳақда
гапиришдан маъно йўқ, бўлар иш бўлди. Балким ўша мағлубият яхшиликка
бўлгандир. Хатоларни бунчалик кўрсатиб берадиган ўйин бўлмас. Олдинда
эса масъулиятли учрашувлар кутиб турибди. Хатоларни кўрдик, энди ишлаш
керак. Аммо, қандай?
САМИР АЛЕКПЕРОВ: "БАҲОДИР НАСИМОВ ТЎПУРАР БЎЛАДИ" Ўзбекистонлик
ҳужумчи Баҳодир Насимов Озарбойжон чемпионатида 15та гол билан
тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди. У таъқибчиларидан анча олдинга
ўтиб кетган. Насимовдан кейинги ўринда келаётган ҳужумчилар ҳисобидаги
гол 9тани ташкил қилади. АЗАЛ футболчиси Юшка ва «Ганжа» тўпурари
Жуниван ҳам легионер футболчилар ҳисобланади. Фақатгина «Қорабоғ»
ҳужумчиси Алиев 8та гол билан тўпурарлар орасида тўртинчи ўринни эгаллаб
турибди. Озарбойжон чемпионатидаги бундай ҳолат юзасидан 1993 йилги
чемпионат тўпурари, ҳозирги кунда «Хазар-Ленкоран» жамоасининг
ўринбосарларини шуғуллантираётган Самир Алекперов ҳамкасбларимиз билан
суҳбатда фикр юритган.
ФЕНОМЕН КЕТДИ! ...
Италияда ҳам юлдузли онлари давом этди. Рақибларини ўнгу сўлга олиб,
алдаб ўтарди, гол урарди. Уни тўхтатиб қолишнинг иложи йўқдек кўринарди.
Роналдо ЖЧ-98га ғолибона кайфиятда ташриф буюрди. Финалгача ҳамма
рақибларини бирин-кетин ер тишлатиб борди ва...
Финал куни
кутилмаган фожеа рўй берди. Эртак ниҳоясига етгандек кўринарди.
«Феномен» эртаклардаги қақнус мисол авжи кучга тўлган вақтида, кулга
айланиб, тўзғиб кетди. Кўзларидан дув-дув ёш тўкиб, тўкилиб қолди...
Бу
сафар бутун дунё айюҳаннос солиб юборди. Роналдони футболга қайтишидан
кўра, қайтмаслиги аниққа ўхшаб қолганди. Феномен эса даволанаверди,
даволанаверди... У кунларнинг бирида яшил майдонга қайтишига ишонарди.
Унинг ўрни шу ерда эди, уйи шу ерда эди.
... Ниҳоят Роналдо қайтди. Ҳар доимгидек ўз вақтида қайтди. Бразилияни шармандаликдан қутқариш учун қайтди...
ГАТТУЗО — ФУТБОЛЧИ ЭМАС! Милан
шаҳри ва «Тоттенхэм» қарама-қаршилиги ЕЧЛнинг ушбу йилдаги энг
томошабоп баҳсларни тақдим этмоқда. Гуруҳ баҳсларида Миланда «Интер»
меҳмони бўлган «шпорлар», энди шаҳар номи билан аталадиган «Милан»
меҳмони бўлмоқда. Ҳар иккисида ҳам мухлислар кескин тўқнашувлар гувоҳига
айланишмоқда. Бу сафаргиси айнан фикримизга исбот бўла олади.
Дастлабки
дақиқаларданоқ Харри Реднапп шогирдлари сафардан уч очко билан қайтишни
мақсад қилганликларини кўрсатишга тушиб кетишди...
ДОМЕНЕК: "МЕН АҲМОҚ ЭМАСМАН" ЖАР
майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати «қаҳрамон»ларидан бири —
Франция терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Раймон Доменек узоқ вақт
давом этган сукунатни бузди. Мураббий етти ой давомида интервью
тўғрисида қилинган барча мурожаатларни рад этди, берилган саволларга
жавобан миқ этиб ҳам қўймади. Аммо ҳамма нарсанинг ҳам чек-чегараси
бўлади. Ниҳоят «L’Express» нашри бу сукунатни бузишга муваффақ бўлди.
Доменек гапирди.
Жаҳон чемпионати вақтида «уч ранглилар» сафида
ихтилоф келиб чиққан ва футболчилар машғулотда иштирок этишдан бош
тортган эдилар. Айтиш лозим, ушбу машмаша ...
ГУТИ "РЕАЛ"ГА МУРАББИЙ БЎЛМОҚЧИ «Барселона»
футбол мактабининг қай даражада кучли эканини ҳамма билади. «Ла Масиа»
тарбияланувчилари бутун дунёда ўз ўринларига эга бўлганлар. Табиийки,
бундай вақтда уларни ҳар қанча кўкка кўтариб, мақтаса арзийди.
Дарҳақиқат, охирги йилларда «Олтин тўп» Каталониядан кетмай қолди. Аммо
бир вақтлар Испанияда Каталония эмас, Мадрид мактаби кўпроқ шуҳрат
қозонган эди. Морьиентес, Раул, Гути, Касильяс майдонга тушганларида,
уларнинг ўйинини томоша қилган мухлислар «Мадрид» академиясига таҳсин
ўқишдан тўхтамасдилар.
"БОЗОР"ДА ОЛДИ-СОТДИ ОВОЗАЛАРИ Бу
йилги қишки трансфер ойнаси анча сермаҳсул келди. Биргина Англиянинг
ўзидаги «олди-сотди»ла жуда катта шов-шувларга сабаб бўлди. Трансфер
деразаси ёпилгач ҳам бу борада турли гап-сўзлар, миш-мишлар тингани
йўқ. Ёзда очиладиган навбатдаги трансфер ойнаси олдидан унинг атрофида
тарқалган гаплар ўтган ҳафтада шу қадар кўпайдики... Келинг барини
бошидан бошлаймиз.
Англиянин «бозор»даги энг фаол аъзоси
«Манчестер Сити» «Валенсия» ҳужумчиси Хуан Матага қизиқиш билдирмоқда.
Жамоада «Валенсия»нинг собиқ аъзоларида бири давид Сильва ҳаракат
қилади. Унга эса шерик керак. Манчини Сильвани ўзини эркин ҳис қилиши
учун Матани ёзда жамоасига олиб келмоқчи. Бироқ ...
ПИКАССО БИЛАН ПУПКИННИНГ ФАРҚИ НИМАДА? Бундан
бирозгина аввал ҳам «Анжи» номи дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун
нотаниш эди, футбол мухлисларига ҳеч нарсани англатмасди. Нари борса,
махачкалъаликларга Россия чемпионатида иштирок этадиган ўртамиёна
клублардан бири сифатида қараларди. Одатдаги жамоалардан бири...
Аммо энди «Анжи»ни деярли ҳар бир футбол мухлиси билади. Сабаби оддий — Махачқалъада энди Роберто Карлос бор!
*****
Мана шунақа гаплар бизда. Атайин кучли
саҳифалардан парча бермадик, кун мавзуси кўпайиб кетмасин даган ниятда.
Эртага олган газетангиздан бир дунё нарса топасиз. Юқоридаги мақолалар
чанқоғингизни босмаса "Қайлардасан, Кантера!", "Озгина нафас
ростлаймиз", "Ўзбекистон фарзандиман", "Нефтчи" бу йил қайси стадионда
ўйнайди?", "Термаларимиз испанча услубга ўтиши керак", "ЕЧЛ, 1/8 финал:
"ўтган йилги финал такрорланмайди!" деган рукнлар борки, улар юқоридаги
чиқишларнинг кемтик жойини ёпиб беради. Шунингдек, "Сурхон футболини
уйғотинг", деб номланмиш мақола ҳам борки, албатта ўқишингизни маслаҳат
берамиз. Бу мақола сурхон футболидаги муаммолар ҳақида мухлис тилидан
ёзилгани билан ҳам ўқишли чиққан. Kvartet ники остидаги мухлисимиз бутун
Сурхондарё футболининг дарду-аламини кўтариб чиққан.
Душанба кунида ишларингиз баракали келсин!
|