Payshanba, 10 Июля 2025, 12:22:31
Xush kelibsiz Гость | RSS Xabar | Registratsiya | Kirish
20:57:19 Гус Хиддинк: «Россия учун хурсандман…» | |
Асримизнинг иккинчи ўн йиллиги Россия спорти ҳаётида улкан воқеаларга бой бўлиши кутиляпти. Бу мамлакат 2013 йили Қозонда ўтадиган Универсиада, Сочида ташкиллаштириладиган Олимпиада-2014 ва «Формула-1» босқичларидан ташқари, 2018 йили футбол бўйича жаҳон чемпионатини ҳам қабул қилади. ФИФАнинг Цюрихдаги штаб-квартирасида Зепп Блаттер ЖЧ-2018 мезбони номини эълон қилганидан сўнг «СЭ» мухбири голландиялик таниқли мутахассис, Россия термаси собиқ бош мураббийи Гус Хиддинкка бир неча саволлар билан мурожаат қилди. - Россияда ўтадиган ЖЧ-2018га боришни режалаштиряпсизми? - Албатта! Лекин унгача ҳам ҳали кўп бораман. - Россия делегацияси аъзоларини табриклашга улгурдингизми? - Ҳа. Виталий Мутко, Роман Абрамович, Валерий Георгиев ва бошқа кўплаб эски қадрдонлар билан учрашдим. Табиийки, Андрей Аршавин билан ҳам. Уларни чин юракдан табрикладим. - Шу кунгача сизга Россия фаворит кўринганми-ди? - (Кулади). Бельгия ва Голландияни фаворит ҳисоблагандим. Менинг мамлакатим ҳудудий жиҳатдан жуда кичик бўлсада, кейинги ўн йилликда футболда кўп нарсаларга эришди - ЖЧ-2010да иккинчи бўлди ва ФИФА рейтингида мунтазам юқори ўринларни банд этиб келяпти. Қолаверса, голландлар бельгияликлар билан 2000 йилги Европа чемпионатини жуда яхши ўтказишганди. Шу боис уларнинг ғолиб чиқмаганларидан таассуфландим. Аммо Россия учун хурсандман, ахир жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини менга бегона бўлмаган мамлакат қўлга киритди. - Англиянинг биринчи раунддаёқ имкониятни бой бергани сизни ҳайратлантирдими? - Менимча, сен биринчи раундда ютқаздингми ёки учинчисида - бунинг фарқи йўқ. Муҳими, Россия ғалаба қозонди. - Унинг «заявка»си тақдимотини кўрдингизми? - Ҳа. Фикримча, Аршавин ўз ролини яхши бажарди. Бошқа томондан, ФИФА ижроқўми аъзолари бир қарорга шу куни келишди, деб ўйламайман. Шундай экан, тақдимотнинг роли у қадар катта эмас. Голландия ва Бельгиянинг тақдимотини ҳам яхши дейиш мумкин. Шунга қарамай, тан олишим керак, Аршавин инглиз тилида идеал чиқиш қилди. Собиқ шогирдим бўлгани учун ундан фахрландим. Бошқаларнинг чиқишлари ҳам менда яхши таассурот қолдирди. - Инглиз тилида нутқ сўзлаган Виталий Мутко ҳақида нима дейсиз? - Муткони табриклайман! Минбарга чиқиб, бутун дунё ва ФИФАга инглиз тилида мурожаат қилганлиги унинг томонидан қатъий қадам бўлди. - Голланд - бельгияча видеороликда сиз ҳам ажралиб турдингиз. Голландиядан Кореяга йўл олиш олдидан бир уринишда мўйловингизни узиб олдингиз. - (Кулади). Жуда оғриди. Бу Голландия ва Бельгиянинг баъзи бир ижодкорларидан чиққан ғоя эди. Ўйлайманки, ролик яхши таассурот уйғотди. Лекин кўп нарсани ҳал қилмади. - Россиянинг ғалабаси мамлакат учун нима беради? - Россиядаги тўрт йиллик фаолиятим давомида фақат битта нарсани гапириб келганман. Албатта, бугун муваффақият қозониш муҳим аҳамият касб этади, терма билан яхши натижалар қайд этиш зарур. Биз замонавий жамоа туздик ва у ҳозир ҳам мавжуд. Лекин ўша кезлардаёқ федерациянинг масъул шахсларига «Аввало, инфратузилмани яхшилашимиз керак!», деган талабни қўйиб келганман. Шу нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, ЖЧ-2018 учун курашда Россиянинг ғолиб чиқиши жуда яхши бўлди. Чунки бу билан инфратузилмани яхшилашга имконият туғилади. Энди кўп нарсаларга жиддий эътибор қаратишга тўғри келади - мураббийлар, ёш футболчиларни тайёрлаш сифатини ошириш ва ҳоказо. 10 ёки 8 йил давомида битта таркибни сақлашнинг иложи йўқ. Ёшларни тарбиялаш - жаҳон чемпионатининг ярим финалидаги ғалаба ёки мағлубиятдан муҳимроқдир. Россияда тўрт йил самарали фаолият кўрсатдим. Шу билан бирга юқорида айтганларим юзасидан жуда кўп мунозараларга борганман. Россиянинг жаҳон чемпионатини қўлга киритганидан жуда хурсандман, қолаверса, ғоят бахтлиман. Чунки энди ваъда бериш эмас, балки бажаришга тўғри келади. Рус қалбини оз бўлсада тушуниб етдим ва у менга жуда ёқади. Лекин Россияда кўпчилик гап билан иш бажаришга уста. Энди навбатдаги, иккинчи қадамни ташлаш керак. Зеро, бошқа йўл йўқ. Бир нарса аниқ, россияликлар масъулиятни ҳис қилишса, жонларини жабборга бериб ишлашади. Мамлакатингизда кўплаб стадионлар мавжуд, лекин улар анча эскириб қолган. Тез орада Санкт-Петербургда ажойиб стадион қад ростлайди, Москвадаги «Лужники»ни эса янгилаш зарур. - Қатарнинг ЖЧ-2022 учун курашдаги ғалабаси ҳақида қандай фикрдасиз? - Бу мавзудан узоқроқман. Қатарликлар ғалабалари ҳақида ҳар ким ўзича фикр билдириши мумкин, бироқ қандайдир хулосага келиш учун етарли маълумотга эга эмасман. Мени кўпроқ ёзда }45-50 даража ҳароратда қандай ўйнаш мумкинлиги таажжублантиряпти. Бу кўплаб қийинчиликлар келтириб чиқариши мумкин. Эҳтимол, чемпионат мезбонлари стадионларда ҳаво ҳароратини меъёрга тушириш имкониятини топишар..? Аммо ишқибозлар нима қилишади? - Қатарнинг ғалабасидан сўнг жаҳон чемпионати мезбонлиги масаласини ҳал қилишда пул муҳим роль ўйнайди, деса бўладими? - Иқтисодчи эмасман, шу боис бу мавзуни муҳокама қилолмайман. Лекин Россия бошқа масала. У ерда футболни ғоят қадрлашади. Энди Россия футболи ҳам барча соҳаларда ривожланишга юз тутади. - ЖЧ-2018да Россия термасига мураббийлик қилиш истагингиз йўқми? - (Кулади). У пайтда жуда қариб қоламан-да. Прикрепления: Rasm 1 | |
|
Всего комментариев: 0 | |