Главная » 2011 » Fevral » 21 » Гвардиолa: Европада «Реал»дан яхшироқ жамоа кўрмаяпман
21:09:06
Гвардиолa: Европада «Реал»дан яхшироқ жамоа кўрмаяпман


Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Испания чемпионатининг 24-турида "Атлетик"ка қарши ўтказилган учрашувдан сўнг, ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун футболчиларимизнинг нималарга қодир эканликларига яна бир бор гувох бўлдик. Мавсум якунида нималар бўлишидан қатъий назар, шогирдларим ҳақидаги бу фикрларим ўзгармай қолаверади.

Биринчи бўлимни жуда яхши ўтказдик, аммо иккинчи бўлимга келиб ўйинимиз қовушмай қолди. Ҳакам Мессига нисбатан қилинган қўполликка аҳамият бермай, пенальти қўйиб бермагандан сўнг, натижа қилиш учун олдинга югуриб кетдик. Ушбу ниятимизга етганимиздан сўнг, энг ажойиб жамоани беш очкога ортда қолдирмоқдамиз. Бутун Европада ҳам Мадриднинг "Реал" клубига етадиган жамоани кўрмаяпман.

Биз инқироз ҳақидаги миш-мишларни эшитишга кўникиб қолганмиз. Бу ҳақда ўтган йили Мадридни 12 очкога ортда қолдирганимизда ҳам гапирган эдилар", - дейди мураббий.

Манба: www.sports.ru   
Прикрепления: Rasm 1
Просмотров: 728 | Добавил: IBRAT_KING | Теги: Гвардиолa: Европада «Реал»дан яхшир | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]