Главная » 2010 » Dekabr » 4 » Италия А серияси: «Интер»нинг навбатдаги мағлубияти
16:04:16
Италия А серияси: «Интер»нинг навбатдаги мағлубияти

Кеча Италия А сериясининг 15-тур учрашувларига старт берилди. Римда "Лацио" жамоаси амалдаги чемпион "Интер"ни қабул қилди.

Бу мавсум бироз бўшроқ ўтказаётган Рафаэль Бенитес шогирдлари навбатдаги мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди. Дастлаб Бьява ҳисобни очган бўлса, Сарате орадаги фарқни иккитага етказди.

Пандев томонидан киритилган гол "нерадзурри" футболчиларига бироз умид бергандек бўлди, бироқ учрашув поёнига етиб бораётган бир вақтда Эрнанес яна бир маротаба Кастелацци дарвозасини ишғол қилиб, ўйинга нуқта қўйди.

Ушбу ғалабадан сўнг, римликлар жамғарган очколар сони 30тага етди ва улар "Милан"га битта кўп учрашув ўтказган ҳолда етиб олишди. Бугун миланликлар ўз уйида "Брешия"ни қабул қилади. "Интер" эса ушбу мағлубият эвазига олтинчи поғонага тушиб кетди. Бугун бўлиб ўтадиган учрашувлардан сўнг, бу кўрстакич янада ёмонлашиши мумкин.

ЛАЦИО – ИНТЕР – 3:1 (1:0)
Голлар:
1:0 – Бьява (27), 2:0 – Сарате (52), 2:1 – Пандев (74), 3:1 – Эрнанес (89).

ЛАЦИО: Муслера, Раду, Диас, Бьява, Лихтштайнер, Эрнанес (Брешиано, 90), Матузалем, Брокки, Маури, Флоккари (Рокки, 86), Сарате (К. Ледесма, 80).
ИНТЕР: Кастеллацци, Кордоба, Наталино (Сантон, 82), Лусио, Х. Дзанетти, Мунтари (Алибек, 54), Камбьяссо, Станкович (Т. Мотта, 36), Снейдер, Пандев, Биабиани.

Огоҳлантиришлар: Мунтари (21), Брокки (61), Раду (83).

Манба: www.uz-futbol.at.ua
Прикрепления: Rasm 1
Просмотров: 704 | Добавил: IBRAT_KING | Теги: Италия А серияси: «Интер»нинг навба | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]