Chorshanba, 05 Февраля 2025, 20:54:10
Xush kelibsiz Гость | RSS Xabar | Registratsiya | Kirish
10:48:58 Виталий Денисов: Таътил қисқа бўлади, мени терма жамоа кутмоқда | |
![]() - Ҳозиргина якунланган ўйин ҳақида нима дея оласиз? - Виталий Денисов: - 1:0 ҳисобида ютдик, 3 очкони қўлга киритдик, ҳаммаси жойида, десак бўлади. Андрей Русол: - Жамоа учун барчаси яхши кечди. Ўзим эса биринчи бўлимнинг охирида оёғимда оғриқ ҳис қила бошладим ва ўйинни давом эттира олмаслигимни билдим. Шундан сўнг мени алмаштиришларини сўрадим. - Фикрингизча, мавсумнинг биринчи қисми "Днепр" учун қандай кечди? В.Денисов: - Ўйлайманки, муваффақиятсиз. Бир нечта ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак эди. Лекин ё дуранг ўйнадик, ёки мағлубиятга учрадик. Бундан яхшироқ натижага эришишни истардим. А.Русол: - Мавсумнинг биринчи ярми турлича таассурот қолдирди. Ёқимли вазиятлар ҳам бўлди, ёқимсизлари ҳам. Ҳозир барчасини таҳлил қилган ҳолда, хулоса чиқариш керак ва яхшиларини янги йилга олиб қолиб, ёмонларидан воз кечиш керак. - Жамоага Хуанде Рамос келганидан кейин нима ўзгарди? В.Денисов: - Албатта, у машғулот жараёнига ва ўйин тактикасига ўзгаришлар киритди. У доимо бизни фақат ва фақат олдинга бошлаган ҳолда, ҳеч нарсадан қўрқмасдан, ўз ўйинимизни намойиш қилишга руҳлантиради. Ҳаттоки ютаётганимизда ҳам шундай қиламиз. А.Русол: - Машғулот жараёни ва тактикада анчагина ўзгаришлар бўлди. Лекин буни амалга тадбиқ қилиш учун ихтиёримизда кўп вақт йўқ эди. Энди буни аввал машғулотда синаб кўриб, кейин баҳорда бошланадиган расмий ўйинларда тадбиқ қиламиз. - Давралар оралиғида таркибда ўзгаришлар юз берса керак. Асосий таркибдаги жойингизни қўйотиб қўйишдан қўрқмайсизми? В.Денисов: - Йўқ, нимасидан қўрқаман? Агар рақобатни ҳис қилиб турсам, ўзимга яхши бўлади. А.Русол: - Рақобат - футболда табиий ҳолат. Кучли футболчи асосий таркибда тушиши керак. Энг асосийси, "Днепр" ғалаба қозонса бўлгани. Ғалаба ким орқали эришилади - буниси муҳим эмас. - "Днепр" кумуш медал учун курашадими? - В.Денисов: - Албатта. Биз иккинчи ўриндаги жамоадан унчалик ортда қолаётганимиз йўқ. А.Русол: - Мен бундай тахминлар қилишни ёқтирмайман. Айниқса, сўнгги йилларда биз юқори мақсадлар ҳақида кўп гапиряпмизу, аммо якунда бундан ҳеч нарса чиқмаяпти. Шунчаки ўйинни кучайтирган ҳолда, ғалаба қозониш ва олдинга интилиш керак. - Таътил учун қандай режаларингиз бор? В.Денисов: - Менинг таътилим жуда қисқа бўлади. Мени Ўзбекистон терма жамоаси кутиб турибди ва бемалол ҳордиқ чиқариш учун вақт бўлмайди. А.Русол: - Дам оламан ва янги йилдан бошлаб йиғинларга тайёргарлик кўраман. Манба: www.football.sport.ua Прикрепления: Rasm 1 | |
|
Всего комментариев: 0 | |