Главная » 2011 » Yanvar » 19 » Аднан Ҳамад: Ўзбекистонлик футболчилар кучли ва тезкор
18:13:43
Аднан Ҳамад: Ўзбекистонлик футболчилар кучли ва тезкор

Иордания терма жамоаси ўз тарихида иккинчи марта Осиё Кубоги финал босқичида иштирок этаётганига қарамай, чорак финал йўлланмасини қўлга киритишга муваффақ бўлди. "В” гуруҳидаги сўнгги тур учрашувида Сурия терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган иорданияликлар 2004 йилги Осиё Кубогидаги натижани такрорлашди. Терма жамоа бош мураббийи Аднан Ҳамад эса бу сафар етти йил аввалгидан кўра яхшироқ натижага эришишга умид қилмоқда. Бу ҳақда Германиянинг DPA ахборот агентлиги хабар бермоқда.

2004 йили Хитойда бўлиб ўтган қитха биринчилигида иорданияликлар чорак финалда Япония терма жамоасига пенальтилар сериясида имкониятни бой беришганди. Бу сафар эса ярим финал йўлланмасини учун улар  "А” гуруҳи ғолиби ҳисобланган Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушишади.

"Чорак финалда биз жуда кучли жамоага қарши баҳс олиб боришимизга тўғри келади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи биз билан финалда майдонга тушишни хоҳлашини айтган эди. Рақибимизнинг таркибидаги футболчилар кучлим ва тезкор, шунинг учун ҳам ярим финал йўлланмасини қўлга киритиш биз учун осон бўлмайди”, деди ироқлик мутахассис.

"Иордания терма жамоаси ўз тарихида иккинчи марта чорак финалга  чиқди, аммо биз ўтган сафарги натижани яхшилашни, бундан ҳам узоқроққа боришни истаймиз. Шогирдларим Сурия терма жамоасига қарши учрашувда йиғинчоқ ва эътиборли бир ўйин кўрсатишди”, дея қўшимча қилди Иордания терма жамоаси бош мураббийи Аднан Ҳамад.

Манба: www.sify.com   
Прикрепления: Rasm 1
Просмотров: 839 | Добавил: IBRAT_KING | Теги: Аднан Ҳамад: Ўзбекистонлик футболчи | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]