Главная » 2011 » Yanvar » 06
Ўтган ҳафтада Москвада Castrol Professional Leadership Award анъанавий номзодларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шу куни Москвага УЕФА ҳакамлар қўмитаси раиси, афсонавий ҳакам Пьерлуиджи Коллина ҳам ташриф буюрди. Футбол оламида «Фантомас» номи билан машҳур бўлган арбитр рус журналистларининг диққат-эътиборини тезда ўзига қаратди. Вазиятдан фойдаланган ҳамкасбларимиз уни суҳбатга тортишди.

Коллина ҳамкасбларимиз билан бўлган суҳбатда нега ушбу йил ёзда Украинада ишлай бошлагани, ҳакамлик фаолияти давомида йўл қўйган хатоларини эслай олмаслиги ва футболчи сифатида қайси чизиқда ўйнашни хуш кўриши ҳақида сўзлаб берди.

— Пьерлуиджи, сиз энди умуман майдонда ҳакамлик қила олмаслигингиз жуда ачинарли ҳолат. Сиз бошқарган учрашувлар кўпроқ жозибали чиқарди. Нима сабабдан Италиядаги фаолиятингиз ёш борасида чегара туфайли ниҳоясига етгач, Англияда ишлаш таклифини рад этдингиз. Ахир, Англияда бу ёшда ҳам ҳакам ... Davomini o`qish
Прикрепления: Картинка 1
Ko`rilgan: 972 | Добавил: IBRAT_KING | Kun: 06 Января 2011 | Kommentlar(0)