Бош мураббийимиз Вадим Абрамов мулоқот ҳудудида ўзбек журналистларга турнир якунлари бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.
-
Мухлисларимизга алоҳида раҳмат айтмоқчиман, - дея гап бошлади у. -
Бизни мусобақанинг бошидан охиригача қўллаб-қувватлаб туришгани учун
ташаккур. Футболчиларимизга ҳам раҳматнома эълон қиламан. Улар ўз
кучларига ишониб, турнирнинг шу жойигача етиб келишди. Терма жамоамизни
порлоқ келажак кутиб туриганига ишончим комил.
- Сиз раҳбарлигингизда терма жамоа ўзгача ўйин кўрсатиб, мухлислар қалбини забт этди...
-
Албатта, замонавий футболда тўпни кўпроқ назорат қилиб туриш ва қисқа
тўп узатишлар муҳим аҳамият касб этиб бўлган. Мамлакатимиздаги
майдонларнинг барчаси ҳам бундай ўйин кўрсатишга имкон бермайди. Бу
ердаги майдонларни кўрдинглар, ҳаммаси жаҳон стардартлари бўйича, ўта
сифатли барпо этилган. Бундай текис майдонда дарвозабондан
...
Davomini o`qish