Главная » 2011 » Mart » 13 » Бразилия чиптаси Қатардами?
17:58:33
Бразилия чиптаси Қатардами?
Терма жамоамизнинг Қатардаги муваффақиятли қатнашувидан сўнг, кўпчиликда ниҳоят Осиёда етакчилар қаторидан ўрин олганлигимиз ҳақидаги тасаввур пайдо бўлди. Ўрнимиз кучли тўртликда экан, энди арабларни доимо ютамиз, ниҳоят ўз мураббийимизга эга бўлдик ва ҳоказо.

Бу тасаввурлар учун, аввало, терма жамоамизга раҳмат айтган ҳолда вазиятга реал қарашни ҳам қанча тез бошласак, шунча яхши. Ҳозирги ҳолатимиз менга ўша Қатардаги ярим финалдан олдинги вазиятни эслатиб юбормоқда. Қандай? Ўша ярим финалгача етиб келишда бизга ёрдамчи бўлган жуда кўп факторлар кейинги ўйинларда иш бериши ёки бермаслигини ўйламаган ҳолда, ўзимизни ҳақиқатан ҳам ўша уч жамоа билан тенг кўришни бошлаб юборгандик. Сабаб? Сабаби биз ҳам ярим финалга чиқдик-ку, демак, улар билан тенгмиз! Гўёки ҳозир ҳам. Мана, кучли тўртликка кирдик-ку, демак, кучли тўрт яримталикка ҳам кирсак бўлади! Аслида, бу умуман бир-бирига ўхшамайдиган, козирлари умуман фарқли бўладиган умуман бошқа мусобақалар эканини бир пайтлар Абрамовнинг ўзи тан олганди ва жаҳон чемпионати саралаш босқичи учун алоҳида йўналиш ва услубда тайёргарлик олиб борилишини таъкидлаганди. Демак, Осиё чемпионатида кўрсатган натижамиз бизни жаҳон чемпионати саралашида фаворитлар қаторига киритмайди, балки мураббийга бўлган ишонч ва жамоа муҳитининг шаклланишида бироз ёрдам беради, холос, ортиқ эмас. Хўш биз шу пайтгача эга чиққан ҳолатлар келажакда бизга қанчалик ёрдам беради? Абрамов ниманинг ҳисобига мувафақият қозонди ва ўша «нимадир» эндиликда фойдамизга ишлайдими? Келинг, шу саволларга жавоб излайлик.

1. Босқичли ва системали йиғинлар.
Агар кузгача бўлган ўртоқлик учрашувларни ҳисобга олмаган тақдиримизда ҳам, Осиё чемпионатигача уч маротаба йиғин ўтказдик. Айниқса сўнгги, йиғинда деярли бутун таркиб қатнашди ва салкам бир ой давомида шуҚулланди. Бу даврда жамоа бир нечта рақибларга қарши майдонга тушди, таркибдаги футболчилар синалди. Бунгача ҳам Абрамов жуда кўп футболчиларни синовдан ўтказган ва турли позициялар турли футболчилар орқали синаб кўрилганди. Қайсидир маънода бу ёрдам берди, турнир давомида пайдо бўлган муаммолар ҳал қилинишида, бир учрашувнинг ўзида турли тактикалар синаб кўриш имконини беришда қўл келди. Хўш, бу фактор энди роль ўйнайдими? Йўқ! Энди биз давравий тизимда тўп сурамиз. Яъни узоқ муддатли йиғинлар бўлмайди. Фақатгина сўнгги босқичнинг қайсидир тури учун (худди Қосимов Баҳрайн билан ўйин олдидан БАА ва Исроилда йиғин ўтказгандек) шунақа шароитга эга чиқишимиз мумкин, аммо бу ҳам нари борса битта учрашув учун бўлади. Эндиги тайёргарликлар фақатгина ФИФА кунларида, узоҚи билан бир ҳафталик бўлади, ўша ўинлар ҳам айнан маълум мақсад йўналишида эмас, таркибни, ҳамжиҳатлик ва жамоавий ўйинни ушлаб туриш учун ташкил этилади, холос. Масалан, сентябрдаги ФИФА кунида ўртоқлик учрашувида тўп сурамиз ва расмий ўйин бир ойдан ке¬йин октябрь ойида бўлиши мумкин. Орадаги бир ой давомида жуда кўп ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак бўлади. Демак, Қатар олдидан Абрамовга ёрдам берган узоқ муддатли йиғинлар бу сафар бизга ёрдам бера олмайди.

2. Легионерларнинг жалб қилиниши ва футболчиларнинг спорт формаси.
Осиё чемпионатининг январь ойида бўлгани вакилларимизнинг таътилларини камайтириб, ноқулайлик туҚдирган бўлса-да, биз учун айни муддао бўлди. Масалан, олдинги ОК лардагидек ёзда бўлганида баъзи легионерларимизни жалб этиш қийинчилик туҚдирган бўларди. Тўғри, ЖЧ саралаши ҳам ФИФА кунларида бўлиб ўтади, аммо бошқа ўртоқлик учрашувларининг ҳар бирида тўлиқ таркибни йиҚиб олиш осон бўлмайди. Турсунов, Бикмаев, Галиулин, Аҳмедов Россияда, Денисов Украинада тўп сурмоқда. Кузда у ерларда мавсум қизҚин паллага киради ва клублар футболчиларни осонликча қўйиб юбормасликлари табиий. Қаршилик қилмаган тақдиларида ҳам, футболчининг жароҳат олиши таҳликаси асосий мавзу сифатида бўй кўрсатиши эҳтимоли бор.

Иккинчидан, кўрдикки, Вадим Абрамов ўзига ёққан 23 та футболчини аниқлаб олиши учун ойлаб йиғин ўтказишга Тўғри келди. Сўнгги йиғин айни пайтдаги юқори формадаги футболчиларни аниқлаб берди ва кўпчиликдан воз кечилди. Яъни битта турнир учун бир пайтдаги энг юқори формадаги футболчиларни аниқлаш масаласи бир марта бўй кўрсатган бўлса, энди Абрамов ҳар ўйин учун бу ишни қилишга мажбур. Тушунтира олмадим-а? Масалан, Осиё чемпионатида Ўзбекистон битта таркиб билан қатнашди. Қатар билан ўйин олдидан аниқланган 23 футболчи, Австралия билан ўйинда ҳам тушди. Абрамовнинг бошқа футболчи жалб эта олмаслиги гуёки муаммодек кўринган бўлса-да, аслида бу фойдали жиҳат. Чунки мураббий таркибни билади ва ягона вазифа ўша таркибга мос вазифаларни тақсимлаш ва тактика ишлаб чиқишдир. Энди-чи? Энди ЖЧ саралашида 8та ўйин ўйнасак, саккизта давр, саккизта мусобақа дегани. Ўйинлар турли вақт, турли шароитларда кечади. Ўар бир ўйин учун алоҳида оптимал таркиб йиҚилиши ва футболчиларни кузатиб бориш муҳим. Январдаги битта турнирда асосий таркибни аниқлаш учун ойлаб вақт сарфлаган Абрамов буни уддалай оладими? Масалан, ўтган турнирда Австралияни қабул қилганимизда ажойиб ўйин кўрсатган Ислом Иномов, Япония билан ўйинга келиб умуман сафдан чиққанди. Қосимовда 3-4 ойлаб йиғин ўтказиб, мос ҳимоячини топиш имкони бўлмаган. Натижада, мавжуд клублардаги ҳимоячилардан бирини қисқа муддатда синаб, таваккал қилишга мажбур бўлган. Шунақа имконият Абрамовда ҳам бўлмайди, демак, унинг бу муаммони қандай қилиб еча олишини ҳозирча билмаймиз.

3. Жамоа муҳити ва босим
Кўпчиликка маъқул бўлган Абрамовнинг устун жиҳатларидан бири жамоада яхши муҳитни пайдо қила олганлиги бўлди. Албатта, узоқ муддат бирга шуҚулланган жамоада оилавий муҳит шаклланди ва бу жамоага ёрдам берди. Энди тасаввур қилайлик, турли чемпионат ва клубларда ўйнаб юрган футболчилар билан яна шуни такрорлашнинг иложи борми? Бордир, аммо қийин бўлади. Ўтган йили кузда Азиз Ҳайдаров билан бўлиб ўтган воқеага ўхшаш ҳолат такрорланиб қолди, деб тасаввур қилайлик. Хўш, энди йиғинларга жалб қилиб, вазиятни юмшатиш, тиклаш учун етарли вақт йўқ, ўша воқеадан бир хафта ўтиб, навбатдаги расмий ўйин ўтказилиши керак! Хўп, нима бўлади унда? Айнан ўша учрашув учун тўлиқ кучли Азизни кўрмай қолишимиз мумкинмиди? Балки...

Яна ўша гап, ЖЧ саралаши тайёргарлиги пайтида футболчилар бир мураббий муҳитида яшаб, «ижод қилмайдилар». Кимдир Гаджиевнинг олдидан келади, кимдир Кореядан. Бир ҳафта ичида Абрамов ўзи истаганини футболчиларга етказиб бериши осон кечмаслиги аниқ. Эсингизда бўлса, ўртоқлик учрашувларидаги натижалар яхши томонга ўзгара бошлагач, Абрамов «ана энди у шогирдларига айтмоқчи бўлганларини тушунтира олганини ва яхши томонга ўзгариш бўлаётганини» айтиб ўтганди. Хўш, ана энди, ўша гапларни тушунтира олиш учун қурбон қилса бўладиган чексиз ўртоқлик учрашувлари бўладими? Йўқ, бунга шароит ҳам йўқ.
Бундан ташқари, энди бир нафасда мақсад охиригача боришнинг иложи йўқ. Ўар бир ўйин алоҳида ва бир-бирига умуман ўхшамайдиган муҳитда бўлиб ўтади. Баъзи ўйинларда ютқазмаслик керак, баъзиларида Қалаба қозониш шарт. Айниқса Тошкентдаги ўйинлар терма жамоамизга катта руҳий босим ўтказишини унутмаслик лозим.

Мисол учун, ЖЧ-2010 саралашининг учинчи бос¬қичини яхши ўтказдик, фаворитлар қаторида эдик. Аммо қандайдир 4 кун ичида кетма-кет икки марта, ўта муҳим, стратегик учрашувларни бой бердик (Қатар ва Австралия). Бунинг таъсирида турнир охиригача ўзимизга келишимиз қийин бўлди. Сабаби, энди ютқазишга ҳаққимиз йўқ, ҳар бир ўйинда жуда юқори босим ва қўрқув остида майдонга тушардик. Айтайлик, Япониянинг Қатар майдонларида кўрсатган ўта иродали ўйинининг сабаби, улар доимо ўзларини «Қолиб» деб ҳис қилиб тўп суришлари бўлди, чунки сўнгги 10-15 йил давомида шундай анънана пайдо бўлганди. Хўш, биздаги мана шу босимни ҳал қила олиш иродаси шаклландими? Ўйламасдан ижобий жавоб бера оладиган ҳолатда эмасмиз. Чунки Қатарда асосан ўйинлар бизнинг руҳий устунлигимизда кечди. Деярли барча ўйинларда биздан кўра рақибга Қалаба зарурроқ бўлганди, эсласангиз. Бироз хотиржам Иорданияга қарши эса қанчалик қийналганимизни яна эслатишим шарт эмас.

4. Таркиб ва тактика
Осиё чемпионатида таркиб жиҳатдан етакчи жамоалардан бири бўлдик. Устунлигимиз асосан футболчиларимизнинг тажрибасида ва «ақлли» футбол намойиш этиб, савияни кўрсата олишларида бўлди. Айнан шу устунлик билан биз арабларни, ёш хитойликларни ер тишлатдик. Кимлар билан?
Ўйиннинг ташкилий жиҳати ҳақида илгари ҳам гаплашгандик. Абрамов жамоаси ташкилий жиҳатдан тўрт футболчи – Кападзе, Ўайдаров, Аҳмедов, Жепаровлар устига қурилган. Бу дегани мана шу тўрт футболчи энг кучлилар дегани эмас, бироз бошқача. Жамоанинг кучи ҳақида гап борганда эса, Шацких, Турсунов, Ўасанов, Гейнрих, Нестеров каби футболчилар ҳақида ҳам гапириш мумкин. Яъни жамоа ўйинини ташкил қилишда юқоридаги тўрт футболчи асосий нуқталарни эгалласа, кейинги саналган футболчилар мана шу ўйин шамойилини кучайтириб беради. Энди, икки йил ўтиб, ЖЧ саралаши пайтида Шацких, Кападзе, Гейнрих, Жепаров каби футболчиларнинг Қатардаги спорт формасида бўла олишларига кафолат борми? Қатарда айни футбол ёшида бўлган бу футболчилар икки ёшдан улҚаядилар, табиий равишда айни Қатардаги футболни кўришимиз учун ўринбосарлар излашимиз лозим. Албатта, бунга ҳаракат қилинади, изланилади, аммо бу муаммо ижобий ҳал қилиниши кафолатланмаган.

Одил Аҳмедов терма жамоа таркибида бир ойдан кўп вақт давомида марказий ҳимоячи сифатида шуҚулланди ва ўйин амалиётига эга бўлди. Ўзи учун ҳам, шериклари билан боҚламалар учун ҳам. Бу жиҳат бизнинг энг фойдали томонимиз бўлди. Одил мисолида ажойиб ҳимоячимиз бўлди, деган маънода эмас, айнан унинг ҳужум бошлашдаги ақлли ҳаракатлари орқали самарали ўйин ташкил қилинди. Энди эса Одил «Анжи»да ярим ҳимояда ўйнайди. Мавсум давомида ярим ҳимояда ўйнаб, ора-сира бир ҳафта ҳимоячи бўлиб қола олмайди, бу вақт нафақат Одил учун, балки шерикларининг унга кўникиб олиш учун ҳам етарли вақт эмас. Буям ўхшамади. Демак, Осиё чемпионатига қараб туриб, бизнинг таркибимиз ЖЧ саралашда ҳам кучлилардан бўлади, дейишга асосимиз йўқ.

5. Рақибларнинг муносабати
Арабларни ютишни ўрганиб олдикми? Бўлмаган гап! Ҳали хулоса чиқаришга эрта. Қувайт ва Иордания устидан қозонилган Қалабаларни мен у қадар ишонч¬ли Қалабалар қаторига қўшмаган бўлардим. Қатарга ҳам ютқазишимиз мумкин эди. Тўғри, аслини олганда ҳам биз араблардан кучли бўлишимиз шарт, кучли жиҳатларимиз кўпроқ. Аммо бу дегани биз уларни ҳар доим ютамиз, Тошкентда уч очко олиб, у ерда камида дуранг билан қайтамиз дегани эмас. Араб жамоалари Осиёда ўз ўрнига эга ва ЖЧ га чиқмаган тақдирда ҳам ҳали ҳам бировларни оёҚидан чалиб қолишга қодир! Кимни чалишади? Анови учта гигантни эмас. Чунки улар савияни натижада акс эттиришга ўрганиб, анъана ҳосил қилиб бўлишган. Демак, олдинги тўртта саралашда бўлгани сингари бу сафар ҳам асосий рақибларимиз араблар бўлишини назардан қочирмаслик керак.

Турнир жадвали мисолида чамалаб кўрайлик. Қатарда биз гўёки Эрондан олдинда турибмиз. Ахир улар ҳам гуруҳдаги учта ўйинда юз фоизли натижа кўрсатишди-ку?! Сабаби, чорак финалда уларга Жанубий Корея қарши ўйнади, биз эса Иордания билан ўйнадик. Айтмоқчиманки, ЖЧ саралашида кучли жамоаларни курашдан чиқариб, бизга ютқазиб берадиган Иордания каби ўртамиёналар бўлмайди. Ўамма кучли жамоалар бир гуруҳда йиҚилиб қолиб, биз арабларни ютиб осонликча чиқиб кетадиган вазият ҳам бўлмайди. ЖЧ га чиқиш учун, ўша кучли жамоалар билан тўқнаш келишимиз ва очко олишимиз шарт!

Энди статистикага мурожаат қилайлик. Шу пайтгача терма жамоамиз саралаш мусобақаларида ўша саралашни муваффақиятли тамомлаган жамоаларга қарши умуман ўйнай олмаган. ЖЧ-98 да тўрт ўйиндан бир очко, ЖЧ-2006 да тўрт ўйиндан 2 очко, ЖЧ-2010 да тўрт ўйиндан 0 очко! ЖЧ-2002 саралашида Хитойни ютишга муваффақ бўлганмиз, аммо ўшанда Хитой вазифани аллақачон уддалаб бўлган, Тошкентга иккинчи таркиб билан келганди. Кўряпсизми, муаммо қаерда? Аслида нуқул сўнгги турларгача ЖЧ ни ўйлаб юрганимиз билан, аслида биз ЖЧ жамоаларига яқинлаша олмаганмиз.

Хўш, Абрамов бу муаммони ҳал қилдими? Йўқ! Осиё чемпионатини муваффақиятли тугатган жамоаларга қарши қандай ўйнадик? Австралия билан 0-6, Корея билан 2-3. ҳисоблар-ку майли, ўйин борасида ҳам улардан бир калла пастлигимиз кўриниб турди.

Бундан ташқари, энди қаршимизда ёшлар билан келиб, келажакка кўз тикадиган Хитой, 0-5 ютқазадиган Саудия каби жамоалар бўлмайди! Осиёдаги жамоалар учун йилдаги энг асосий мусобақа жаҳон чемпионати саралаш учрашувлари эканини жуда яхши биламиз-ку, Тўғрими? Хулоса қилиб шуни айтишим мумкинки, Осиё чемпионати Абрамовга ҳам ишониш мумкинлигини кўрсатди, унинг келгуси қарорларидаги босимни бироз олиб ташлади, холос, бироқ Абрамовнинг бизни ЖЧ га олиб борадиган мураббийлар сирасига ҳали киритгани йўқ! Бунга ягона сабаб бўлиши учун ҳам, ҳали ҳеч бўлмаса, жиддий, ЖЧ га чиқишда бизга тўсиқ бўлиб келган ёки бўладиган бирор рақибни енгиши, яъни ЖЧ саралаш учрашувларини бошлаши керак бўлади. Демак, Абрамов ҳозирги ҳолатимиз, яъниким ЖЧ саралаши учун «энг мақбул вариант» эканлигига бирорта ҳам сабаб йўқ!

... Бир йигит дўстига савол берибди:
— Тасаввур қилгин, қаршингда катта айиқ пайдо бўлди, нима қилардинг?
— Милтиғим билан отардим.
— МилтиҚинг йўқ, дейлик, унда нима қиласан?
— Қочиб кетардим
— Лекин тез югуриб етиб олса-чи?
— Дарахтга чиқиб кетардим.
— Атрофинг чўл, умуман дарахт ҳам йўқ?
— Вей, менга қара, сен ўзи айиққа ошнамисан ёки менгами? – деган экан дўсти.

Қўрқманг, ҳали ҳамма нарса бизга қарши эмас. Масалан, турнир олдидан оғир аҳволга солиб қўядиган Насимов ёки Денисовнинг жароҳатлари каби воқеаларнинг олдини олиш, янги номзодларни излаш учун етарли вақт бўлади. Ижобий факторлар бор. Ўаммаси ўз қўлимизда. Мақоладан ягона мақсад, Осиё чемпионатидаги натижаларимизни ўша ижобий факторлар сирасига киритмаслигимиз кераклигини уқдириш эди, холос. Яъни Бразилияга бориш учун, «Бразилияга борамиз» дейишнинг ўзи кифоя қилмайди, шунга яраша ҳаракат ҳам керак бўлади.

Ибратбек Ибрагимов

Манба: «Чемпион» газетаси


Прикрепления: Rasm 1
Просмотров: 918 | Добавил: IBRAT_KING | Теги: Бразилия чиптаси Қатардами? | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]