Сўнги пайтларда терма жамоамиз атрофида жуда кўп янги фикрлар янграмоқда. Миллий жамоамиз ҳам анча фаоллашиб қолди. Тўғрироқ қилиб айтганда нормал ҳаёт кечира бошлади. Илгари шунчаки жуда пассив эдик. Бугун "Чемпион” да чоп этилган бўлса керак, мен сайтда Қаҳрамон ва Олимхўжаларнинг терма жамоамизнинг услуби тўғрисидаги фикрларини ўқидим. Жуда қизиқ ва долзарб мавзу. Вадим Абрамов терма жамоага бош мураббий бўлганида ушбу ғоя биринчи марта янграган эди,ёдимда. Нима бўлганда ҳам, яхши. Ғоя бўлмаганидан бўлгани яхши. Бунинг нимага олиб келиши унчалик муҳим эмас. Чунки ярим йўлда коррекция қилиш имконияти ҳар доим бўлади. Йўқотадиган нарсамиз йўғу бари бир.
Қаҳрамон ва Олимхўжа атрофлича ўз фикрларини изҳор қилишган. Уларнинг анчасида жон бор. Терма жамоамизнинг Қатардаги иштироки кўпчилик учун кутилмаган бўлгани шубҳасиз. Аммо, мен учун эмас.Ушбу жамоа билан узоқ вақт бирга бўлганман ва унинг салоҳиятидан яхши хабарим бор эди. Шундай бўлса-да, мен Осиё
...
Davomini o`qish