Терма жамоамизнинг Қатардаги муваффақиятли қатнашувидан сўнг, кўпчиликда ниҳоят Осиёда етакчилар қаторидан ўрин олганлигимиз ҳақидаги тасаввур пайдо бўлди. Ўрнимиз кучли тўртликда экан, энди арабларни доимо ютамиз, ниҳоят ўз мураббийимизга эга бўлдик ва ҳоказо.
Бу тасаввурлар учун, аввало, терма жамоамизга раҳмат айтган ҳолда вазиятга реал қарашни ҳам қанча тез бошласак, шунча яхши. Ҳозирги ҳолатимиз менга ўша Қатардаги ярим финалдан олдинги вазиятни эслатиб юбормоқда. Қандай? Ўша ярим финалгача етиб келишда бизга ёрдамчи бўлган жуда кўп факторлар кейинги ўйинларда иш бериши ёки бермаслигини ўйламаган ҳолда, ўзимизни ҳақиқатан ҳам ўша уч жамоа билан тенг кўришни бошлаб юборгандик. Сабаб? Сабаби биз ҳам ярим финалга чиқдик-ку, демак, улар билан тенгмиз! Гўёки ҳозир ҳам. Мана, кучли тўртликка кирдик-ку, демак, кучли тўрт яримталикка ҳам кирсак бўлади! Аслида, бу умуман бир-бирига ўхшамайдиган, козирлари умуман фарқли бўладиган умуман бошқа мусобақалар э
...
Davomini o`qish