Главная » 2011 » Mart » 14 » Немо ва унинг жамоадошлари
22:35:20
Немо ва унинг жамоадошлари
Испаниянинг «Марса» газетаси томонидан «Қироллик клуби» футболчиларининг лақаблари ва номланилишлари тузилиб чиқилди. Лекин бир нарсани таъкидлаб ўтиш лозимки, бу билан журлалистлар футболчиларни мазах қилмаган. Шунчаки, ҳар ерда бўлгани сингари Мадриддаги футболчиларни ҳам майдонда ўз номлари бор экан. Бир нарсани иънобатга олиш жоиз, бу қизиқарли маълумотлар мухлислар назарида четда қолмайди деган фикрдаман. Келин, энди футболчиларнинг мухлислар ва жамоадошлари томонидан қандай аталишларига тўҳталиб ўтсак.

Асли Туркиялик ҳисобланмиш "Реал” ярим ҳимоячиси Месут Ўзилнинг кўз қарашлари бизга ўша машҳур "Немони излаб” мултипликацион филмидаги бош қаҳрамон Немони бевосита эслатиб юборади. Биз билган Ўзил ушбу ўҳшатишни унчалик ҳам жиддий қабул қилмас экан. Месутни бу лақаб билан дастлаб ким атагани аниқ эмас. Лекин бу ўҳшатишни ҳеч ким инкор эта олмайди. "Бу унинг майдонни ажойиб кўра билиш ҳусусиятига эга эканлиги”, - дейди унинг жамоадошларидан бири.

«Қироллик клуби»нинг бир неча йиллик собиқ сардори Рауль Гонсалес ва ҳозирги "Бланкос”лар етакчиси Икер Касильяс ҳам бу номлардан қуруқ қолмаган. Рауль ва Касильясни El Capi (сардорлар) деган ном билан аташар экан. Лекин Икерни кўпчилик Culote (фарқли) деган ном билан атаб туришар экан. Унинг нимаси фарқлилиги эса бизга қоронғу. Мадридлик мухлислар эса жамоа сардорини ўта ҳурмат қилган ҳолда, у билан кўп ҳазил ҳам қилиб туришни эсдан чиқаришмас экан.

Жозе Моуриньо бошчилигида ҳимоя қўрғонини ташкил этган футболчиларнинг испанча номланишини билан танишиб чиқинг: "Реал”нинг сардор ўринбосари Серхио Рамос Cuqui (Кукки) номи билан машҳур экан. Портгугалия фуқоролигини қабул қилган Бразилиялик Пепе- Пепиньо. "Қизил фурия”даги фаолиятини якунлаган Пепе Рейна жамоадоши Рауль Албиольни El Chori (чоризо – испанларнинг машҳур калбасаларидан) номи билан чақирар экан.

Рикардо Карвальюни бошқаларга нисбатан ҳурмат билан ҳам, кулгили ҳолат билан ҳам аташади. Уни кийиниш хонасида El Abuelo (Бобо) ёш жиҳатидан жамоадошларидан каттароғлиги учун шундай дейишади. Гарайни эса жуда кулгили тарзда, El Negro (қора йигит), Марселони ҳаммадан фарқли равишда, El Loco (Жинни) дейишар экан. Бразилиялик футболчи шубҳасиз жамоанинг энг хазилкаш ўйинчиси ҳисобланиб, машғулотларда тер тўкиб, ажойиб атмосферани ярата олиши учун ушбу лақабни расман тан олган экан. Альваро Арбелоа эса Pobocop (Темир одам) яъни у машғулотларда бетиниб харакат қилгани учун шундай ном олган.

Хаби Алонсога келадиган бўлсак, уни El Senior (Жаноб) деб аташар экан. У ўзига қараб юрувчи йигит сифатида жамоадошлари орасида гавдаланган. Хаби билан ёнма-ён харакат қилувчи Германиялик Сами Хедирани оддийгина қилиб Сами дейишса, Лассана Диаррани қисқартириб Ласс дейишади. Француз футболчиси унчалик ҳазил қилмаган тарзда, ҳазилни хам тушунмайдиганлар сирасига киради.

Фернандо Гаго дўстлари ва жамоадошлари орасида Фер таҳаллуси билан машхур. Аргентиналик ярим химоячининг сўзларига қараганда, Фер Фернандонинг қисқартирилган ва лўнда варианти экан. Эстебан Гранеро лақаби, тахаллуслар ичида етакчиси десак тўғрироқ бўлади. Уни ўша дунёга машхур El Pirata (Пират) деб аташади. Клубдаги жамоадошлари уни, El Bohemio (Богема) ресторанни хуш кўргани учун шундай чақиришади.

Криштиану Роналду кўпинча Maquina (Машина) деб аталар экан. Бунга сабаб, "Реал”нинг етакчи футболчисининг ажойиб тезлиги ва жамоани ўз кетидан эргаштириши асосий омиллардан бири ҳисобланади. Одатга Касильяс Роналдуга "Que pasa maquina”, (Машина хаёт қандай), деб муроожат қилар экан. Какани эса жамоадошлари Ricky (Рикки) деб аташади. Ушбу тахаллус унинг исмини қисқартирилган соддагина кўриниши хисобланади. Уни нафақат Мадридда, Бразилия ва Миланда ҳам шундай ном билан йўқлашади.

Анхел Ди Мария ўзини кўпинча El Angelito (Фаришта, қутқарувчи) номи билан эшитса ажабланмайди. Фаришта дейишларига унинг исми Анхелито асосий омиллардан бири саналалса, унинг майдондаги ҳаракати ва жамоани бир қанча учрашувларда қутқариб қолганлиги унинг иккинчи номини белгилаб беради.

Педро Леон жамоадошлари томонидан El Tomate (Томат) деб номланади. Бунга сабаб, Леон туғилиб ўсган жой Мурсия ўзининг томатлари билан Испанияда машхур экан. Жамоанинг яна бир ёш футболчиларидан бири Серхио Каналес El Nino (Ёш болакай) лақаби билан тилга олинади. Бундай дейишларига сабаб, у клубдаги энг ёш футболчилардан бири ҳисобланади.

«Қироллик клуби»га келиб қўшилганига унча вақт бўлмаган Адебайор ҳам ўзига ном олишга улгурган. Эммануелни Аватар, Adenabor деб аташар экан. Нега бундайлигини ўзингиз қидириб кўрин. Карим Бенземани французчасига Monsieur (Жаноб, пиер) деб аташса, Гансало Игуан кўпчиликка сир бўлмаган El Pena (Пипита) лақаби билан тилга олишади. Уни ота-онаси ҳам шундай чақирар экан.

Шунингдек жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньони исми билан ёки барчамизга маълум The Special one ва El Guapo (олий жаноб) номи Билан аташади. Олий жанобни асосан мураббийлар штабидаги унинг ёрдамчилари қўллашар экан.


P.S Клубнинг расмий сайтидаги маълумотларга асосан тайёрланди.



Прикрепления: Rasm 1
Просмотров: 991 | Добавил: IBRAT_KING | Теги: Немо ва унинг жамоадошлари | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]