Главная » 2011 » Mart » 12 » Перу билан ўйин Испанияда бўлади
20:33:21
Перу билан ўйин Испанияда бўлади
Шу йилнинг 25 март куни Ўзбекистон ва Перу миллий терма жамоалари ўртасида барибир ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтадиган кўринади. Чунки ФИФА расмий сайтида шу ҳақда маълумот пайдо бўлди. Ўйин 25 март куни Испания пойтахти Мадрид шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Перу терма жамоаси айнан Испанияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади ҳамда 25 март куни Ўзбекистон, 29 март куни эса Эквадор билан куч синашадиган бўлди. Абрамов шогирдларининг 29 март кунги рақиби номи эса ҳали эълон қилинмади (бу масалада терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовга мурожаат қилиб, "Чемпион"да тўла ёритиш ниятимиз бор).

Перу терма жамоаси эса 1 июнь куни Мексика билан ўртоқлик ўйини борасида келишувга эришди. Ўзбекистон билан бўладиган ўйинга эса Перу бош мураббийи миллий биринчиликдан 12 нафар футболчини жалб қилган бўлса, қолган номзодлар Европада тўп сураётган ўйинчилар орасидан танлаб олинади.

Прикрепления: Rasm 1
Просмотров: 744 | Добавил: IBRAT_KING | Теги: Перу билан ўйин Испанияда бўлади | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]