Payshanba, 05 Декабря 2024, 00:04:01
Xush kelibsiz Гость | RSS Xabar | Registratsiya | Kirish
19:15:20 Вадим Карленович Олимпия терма жамоаси бош мураббийи. | |
Демак Вадим Карленович Олимпия терма жамоаси бош мураббийи. Бир қанча вақт давом этган тушунмовчиликдан сўнг ЎФФ Терма жамоалар маркази бу борада ўз позициясини эълон қилди. Бу жуда муҳим қарор. Олимпия терма жамоамиз олдида турган вазифа жуда оғир ва келаётган йил уларники бўлади. Терма жамоа ва Олимпия терма жамоаларига бир мураббийни тайинлашнинг оқибатлари қандай бўлишини ҳозирдан аниқ айтиш қийин, аммо бунинг бир нечта ижобий томонларини мен кўраяпман. Вадим Абрамов миллий терма жамоа билан бизга ниманидир исботлаб бера олди. У қилган меҳнат ўз самарасини берди деб айтиш мумкин, чунки терма жамоа умуман бошқача, биз кутмаган футбол намоиш этди Қатарда. Демак меҳнат қилинган. Бу энг асосийси. Кўриниб турибди, Вадим Абрамов барчага у нимага қодир эканлигини кўрсатиш учун қаттиқ енгни шимарган. Ҳозир унинг даври келди. Барчаси унинг қўлида. ЎФФ томондан унга нисбатан ишонч бор. Ва мураббий буни яхши тушуниб турибди. Айтмоқчиманки, шак-шубҳасиз Вадим Карленовичнинг ҳозирги хаёли фақатгина мураббийлик соҳасида тарихда ўз номини қолдириш билан боғлиқ. Ушбу инсон яхши маънода шухратпарастдир. Жуда яхши маънода. Бу ҳаммасидан ҳам яхши. Демак, биз терма жамоани унинг тақдири билан қизиқадиган инсонга бериб қўйганмиз. Бир нарсага кафолат бор: Вадим Абрамов меҳнат қилади. Мураббийнинг Олимпия терма жамоаси билаш ишлаш тажрибаси бор. Ким нима деса-десину аммо мен ўз фикримда қоламан: В.Абрамов Олимпия терма жамоаси билан энг яхши натижага эришган мураббий. Демак ёшлар билан ҳам ишлай олади. Терма жамоамизнинг ўртача ёши ҳозирги кунда бироз юқори ва бизга яқин йилларда "янги қон” керак бўлади. Агар мураббий иккала терма жамоани ҳам бошқарадиган бўлса, футболчиларнинг Олимпия термасидан Миллий терма жамоага ўтиш жараёни анча енгиллашади. Ҳамма нарса бир мураббийнинг (ёки бир мураббий штабининг) қўлида. Шунинг учун ЎФФнинг ушбу қарорини узоқни ўйлаб чиқарилган қарор деб ўйлайман. У бизга мувофақият олиб келишига албатта ҳеч ким кафолат бермайди. Ким ҳозир бирор нарсага кафолат бера олади? Аммо вазият бир жойидан қимирлашига кафолат бор. Олимпия терма жамоамизга ҳозир айнан яхшигина бир "янгилик” керак. Баъзида жамоа ўзидан безиб кетгандек туюлади. Вадим Абрамов эса ҳар қандай ҳолатни бир зумда "юмшата” оладиганлар сирасидандир. Бир нарса тавишга солаяпти: Улгурармикан? Икки бутун бошли терма жамоани бошқаришга. Менимча улгуради. Терма жамоада ҳамма нарсани "изига тушириб” қўйган. Тизим бор у ерда. Ўзи ишлаб тураверади. Баъзида хабар олиб турса бас. Ундан ташқари терма жамоамизнинг мазкур йил ҳеч қандай жиддий мусобақаси йўқ. Олимпиячиларда эса бор. Шунинг учун Вадим Абрамов бир йўла терма жамоага ёш кадрларни тайёрлаш билан банд бўлади десак ҳам бўлади. Хуллас, мен "ЗА”ман. Яхши қарор. Манба: www.uff.uz Прикрепления: Rasm 1 | |
|
Всего комментариев: 0 | |