Мозийга қайтиб иш кўриш хайрли эканлиги ҳақидаги аждодларимизнинг эътирофлари Абдулла Қодирий орқали бизгача етиб келган. Биз ҳам шунга амал қилиб, мозийга қайтишга қарор қилдик. Ушбу рукнда эътиборингизга футбол дурдоналарига айланган учрашувлар, футболчилар ва мураббийлар тўғрисида сўз боради. Ёзганларимиз кимгадир эслатма, кимгадир маълумот, яна кимгадир ибрат бўлиб ҳизмат қилса мақсадимизга етдик, деб ҳисоблаймиз.
Дастлабки мақоламиз Гарринча ҳақида. Нега энди айнан Гарринча эканлигига ҳайрон бўлаётган ёш авлодга Пеленинг қуйидаги эътирофини келтирамиз. Футбол қиролидан, майдонда янги Пелеларни кўряпсизми, деб сўрашганда:
-Пелеларни жуда кўп кўрдим, лекин Гарринчани шу пайтгача топа олмадим,-деган эди.
У мана шу эътирофга лойиқ беназир футболчи эди. Икки карра жаҳон чемпионининг профессионал футболга кириб келиши ҳам ўзига ҳос бўлганди. Пойтахтнинг "Ботафого” клубида машғулот ўтказаётган Жентил Кордо
...
Davomini o`qish