Главная » 2011 » Iyun » 06

Ўтган ҳафтани Ўзбекистон миллий терма жамоасига аталди деб бемалол айта оламиз. Чоршанба куни Украина билан якшанба куни Хитой термалари билан ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Иккаласида ҳам ютқаздик. Кечаги мағлубият терма жамоамиз учрашувларидаги қаторасига бешинчи мағлубиятдир. Наҳотки, Осиё Кубогидаги ярим финалгача бўлган натижа тасодиф бўлса? Ундай эмасдир ...


Бугун душанба, футболсевар дўстлар! Ёз фаслининг биринчи душанбаси. Келаси ҳафтадан бошлаб Мексика-2011 баҳслари бошланади. Унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси қатнашишидан хабарингиз бор. Бугун у ҳақида маълумот бермаймиз. Унга улгурамиз, ҳали. Бугун гапирадиган гапларимиз бошқа. Бугун эртага чиқадиган "Чемпион" газетасидан анонслар берамиз. Сабаби, сешанба кунги газетада ўз тарихидаги энг кучли сонлардан бири бўлишга давогарлик қилади.

Қаҳрамон Аслановнинг иккинчи "дихание"си очилиб кетса денг. Бири-биридан қизиқ саҳифалари билан эртага хонадонингизга кириб келади. Зоҳиджон ... Davomini o`qish
Прикрепления: Картинка 1
Ko`rilgan: 1533 | Добавил: IBRAT_KING | Kun: 06 Июня 2011 | Kommentlar(0)

Одил Аҳмедов — терма жамоамизда ўз ўрнига эга бўлган футболчи. Аммо, бугун у Ўзбекистон сафида майдонга туша олмайди. Сабаби оддий, қисқа вақт ичида бўлиб ўтадиган иккита ўртоқлик учрашуви ва улар ўтказиладиган жой оралиғидаги катта фарқ бундай қилишга йўл қўймайди. Мураббийлар штаби келишган ҳолда, Украина ва Хитойга чақириладиган легионерларни иккига бўлишга қарор қилдилар. Ким қаерга яқин жойда ўйнаса — ўша ерга боради.

Ким билади дейсиз, балки бу тўғри қарордир. Нима бўлган тақдирда ҳам, Одил бугун майдонга туша олмайди. Унинг ўрни билиниши аниқ — Украинага қарши кечган баҳсда Одил жамоамиз ўйинини бошқариб турди. Бежизга рақиб футболчилари ҳам ўйиндан сўнг берган интервьюлари вақтида Одилни алоҳида таъкидлаб ўтмадилар.

Бироқ, етакчи футболчимизнинг бугун ўйнамаслиги, Ўзбекистон терма жамоаси салоҳиятига у қадар катта таъсир ўтказмас экан. Иқтидорли футболчимизнинг отаси Олимжон Аҳмедов билан суҳбатлашганимизда, Хитойга қарши кечадиган ў ... Davomini o`qish

Прикрепления: Картинка 1
Ko`rilgan: 782 | Добавил: IBRAT_KING | Kun: 06 Июня 2011 | Kommentlar(0)