
Аслида, у ҳақида мақола ёзиш фикри менда бироз аввал туғилган эди. Сайтга (uff.uz) Рауль билан боғлиқ хабар қўйилгач, бир мухлис томонидан қолдирилган "коммент” эътиборимни тортди: "Агар Рауль бўлмаганда эди, эҳтимолки, мен футболга қизиқмаган бўлардим”! Ҳа, айнан шундай ёзилган!
Болалик…
Раулнинг отаси ҳам футбол ишқибози бўлган. У "Атлетико”га мухлислик қиларди. Шунинг учун ҳам ўғлини ана шу жамоага олиб келади. 1992-йилда молиявий муамммолар туфайли футбол мактаби ёпилса-да, Рауль кўчада қолиб кетмади. Кўп ўтмай у "Реал”нинг футбол мактабига қабул қилинди. У ўшанда ўн беш ёшда эди.
Раулнинг "Қироллик клуб”идаги дебют учрашуви ўзини кўп куттирмади. Ўша йилнинг кузида аниқроғи, 19-сентябрда "Реал” ва "Алкала” клублари ёшлари ўртасида беллашув бўлиб ўтди. Учрашувда "Реал” тарбияланувчилари 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди, голларнинг бири эса Рауль ҳисобига ёзилди. У аста-секинлик билан Мадрид жамоасининг ажралмас бўлагига а
...
Davomini o`qish